XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 01 Апрель 2017

Илм-фан ютуқлари

ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини жадаллаштиришга хизмат қилади

Пойтахтимизда Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ҳудудий ярмаркаси бўлиб ўтди.

Илм-фан ютуқлари ижтимоий-иқтисодий соҳалар ривожини жадаллаштирувчи локомотив вазифасини бажаради, десак, муболаға бўлмайди. Зотан, рақобат кун сайин кучайиб бораётган ҳозирги шароитда ишлаб чиқаришга илмий ҳажмдор, юқори самарали ишланмалар, илғор инновацион технологияларни татбиқ этмасдан туриб, харидоргир маҳсулотлар тайёрлашнинг имкони йўқ. Шу боис республикамизда илмий-техникавий салоҳиятни ривожлантириш ҳамда унинг ютуқларидан оқилона фойдаланиш масаласига тараққиётнинг ҳал қилувчи омили сифатида эътибор қаратилмоқда. 

2008 йилдан буён анъанавий равишда ўтказиб келинаётган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар ярмаркаси илм-фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини кенгайтириб, илмий муассасаларда яратилаётган инновацион ишланмалар орасидан энг истиқболлиларини амалиётга жорий қилишда дастуриламал бўлаяпти. Тадбирнинг икки босқичда ташкил этилаётгани эса унинг кўламини янада кенгайтириб, нуфузини оширмоқда. 

Ҳудудий ярмаркада пойтахтимиз ҳамда Тошкент ва Сирдарё вилоятларида фаолият кўрсатаётган олий таълим, илмий-тадқиқот муассасалари олимлари ҳамда бошқа интеллектуал мулк яратувчиларининг энг сўнгги ишланмалари, истиқболли лойиҳалари кенг намойиш этилди. Улар саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва фармацевтика, ахборот технологиялари, фан ва таълим йўналишларини қамраб олган. 

Янги инновацион технологиялар билан яқиндан танишган 300 дан зиёд cаноат корхоналари, 800 дан ортиқ кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлари тақдим қилинган ишланмалар нафақат импорт ўрнини босувчи эканлигини, балки тежамкорлиги, айниқса, иккиламчи ресурслар қайта ишлашга мўлжалланганлигини эътироф этишди. Шу боис уларни амалиётга татбиқ этиш бўйича кўплаб шартномалар имзоланди. Биргина Тошкент шаҳридаги 40 дан зиёд ҳудудий корхоналар ўзларига мақбул технологияларни топишга муваффақ бўлди. 

Ярмарка доирасида тегишли вазирлик ҳамда идоралар, илмий муассасалар, бир қатор компания ва йирик саноат корхона-ларининг тақдимотлари ҳам ўтказилди. 

Муҳаммаджон АҲМАДЖОНОВ.

Шомурод ШАРАПОВ 

олган сурат.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+