XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 30 Март 2017

Рус тили маркази очилди

Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Рус тили марказининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири ўринбосари Мажид Каримов, Россия Федерацияси Президентининг халқаро маданий ҳамкорлик масалалари бўйича махсус вакили Михаил Швидкой ва бошқалар мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб соҳаларда, жумладан, маданий-гуманитар ва таълим соҳасида ҳам изчил ривожланаётганини, бунда икки давлат раҳбарларининг музокараларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлаётганини таъкидлади. 

Олий таълим йўналишидаги ҳамкорлик самарасида Ўзбекистонда М. Ломоносов номидаги Москва давлат университети, Г. Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети, И. Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университети филиаллари фаолият юритмоқда. 

“Россотрудничество” ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда ташкил этилган Рус тили маркази икки давлат ўртасида таълим соҳасида изчил ривожланиб бораётган муносабатларнинг яна бир ёрқин далили бўлди. Ушбу марказ ваколатхона томонидан тақдим этилган турли ўқув ва бадиий адабиётлар, дарслик, ўқув материаллари, аудио ва видео қўлланмалар, замонавий ўқув технологиялари билан жиҳозланган. Бу ерда профессор-ўқитувчилар, талабалар ҳамда рус тили ва адабиёти ихлосмандлари турли семинар-тренинглар ўтказиш, ўқув курслари ташкил этиш, классик ва замонавий рус адабиёти намуналари, соҳага оид сўнгги янгиликлар билан танишиш имкониятига эга бўлади. 

— Тошкентдаги нуфузли олий ўқув муассасасида Рус тили марказининг очилиши мамлакатларимиз ўртасида таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг янада мустаҳкамланишида муҳим қадам бўлди, — деди М. Швидкой. — Ўзбекистонда Пушкин, Толстой, Лермонтов қанчалик ардоқланса, Россияда Навоий, Бобур, Машраб асарлари шунчалик севиб ўқилади. Мазкур марказнинг ишга тушиши мамлакатларимиз ўртасида йўлга қўйилган -педагог ва талабалар алмашинувини янада фаоллаштиришга, соҳада ўзаро фикр ва тажриба алмашишни ривожлантиришга хизмат қилади.

ЎзА.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган