XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 24 Март 2017

Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш

Президентимизнинг шу йил 14 мартдаги “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган юксак эътиборнинг яна бир ёрқин намунаси сифатида ота-оналар, ўқитувчи ва мураббийлар, илм-фан вакиллари, қисқача айтганда, бутун халқимиз томонидан катта мамнуният билан кутиб олинди.

Дарҳақиқат, мамлакатимизда истиқлолнинг илк йиллариданоқ ўғил-қизларимизнинг жаҳон андозаларига мос шароитларда билим олиши, жисмоний ва маънавий жиҳатдан етук инсонлар бўлиб улғайиши, қобилият ҳамда иқтидори, интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш, қалбида она-юртга садоқат ҳамда фидойилик туйғуларини қарор топтириш борасида беқиёс саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда.

Ёшларнинг сифатли таълим олишга оид ҳуқуқлари, аввало, Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. Жумладан, Асосий Қонунимизнинг 41-моддасида “Ҳар ким билим олиш ҳуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади”, дея қайд этилган. Ана шу тамойилдан келиб чиқиб, ўтган йиллар давомида бир қатор ҳужжатлар қабул қилинди. “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа муҳим ҳужжатларнинг ҳаётга изчил татбиқ этилиши туфайли юртимиздаги таълим муассасаларининг қиёфаси кўркамлашиб, уларнинг моддий-техника базаси мустаҳкамланди.

Давлатимиз раҳбарининг ушбу қарори ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимидаги бир қанча долзарб масалаларнинг ечими бўлди, дея айтишимиз мумкин. Чунончи, академик лицейларда ўқув жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, бундай масканларда таҳсил олиши учун умумтаълим мактабларининг энг қобилиятли битирувчиларини саралаб олиш, ёшларнинг ўзлари танлаган касб ва мутахассисликларни эгаллашга бўлган орзу-интилишларини рўёбга чиқаришга янада кенг шароитлар яратиш каби аниқ мақсадлар ўз ифодасини топган. 

Масалан, эндиликда моддий-техника ва ўқув-методик базаси замонавий талабларга жавоб бермайдиган 4 та академик лицей фаолияти тугатилади ҳамда олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим сифати ва битирувчиларининг институт ҳамда университетларга ўқишга кириш кўрсаткичлари паст бўлган 

54 та академик лицей босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилади. Бу илм-фан билан бирга, касб-ҳунарни пухта ўзлаштиришни мақсад қилган ёшлар учун катта қулайликдир.

Академик лицейларда таълим сифатини оширишда малакали ва моҳир педагогларнинг хизмати муҳим ўрин тутади. Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, қарорда олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчиларини академик лицейларда дарс беришга кенгроқ жалб қилиш мақсадида академик лицейлардаги ўқитувчилик фаолиятига соатбай ҳақ тўлаш миқдори олий таълим муассасаларида меҳнатга соатбай ҳақ тўлаш миқдорига тенглаштирилиши кўзда тутилгани диққатга сазовордир.

Бугунги кунда аксарият академик лицейларда ҳар бир ўқув гуруҳида ўртача  32 — 34 нафар ўғил-қиз таҳсил олади. Бу, очиғи, таълим сифатига салбий таъсир кўрсатаётган эди. Энди эса ўқув гуруҳлари таркиби 26 нафар ўқувчидан ортиқ бўлмаган тарзда шакллантирилиши белгиланди. Бундан ташқари, чуқурлаштириб ўқитиладиган фанлар (таълим йўналишлари) бўйича амалий, лаборатория ва семинар машғулотлари гуруҳларга бўлинган тарзда, яъни иккита кичик гуруҳда ўтказилиши ҳам йигит-қизларнинг фанларни пухта ўзлаштиришига кенг имкон яратади. 

Яна бир муҳим янгилик шундан иборатки, академик лицейлар директорлиги учун номзодлар академик лицейлар бириктирилган олий таълим муассасалари ректорлари томонидан тавсия этилади.

Умуман, қарорда кўзда тутилган чора-тадбирларнинг рўёбга чиқарилиши академик лицейларда ўқитиш сифати ва самарадорлигини янада юксалтириш, иқтидорли ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва мақсадли таълимга йўналтириш, фарзандларимизнинг танлаган мутахассисликлари бўйича чуқур билим эгаллашларига улкан шароит туғдиради. Бу, ўз навбатида, биз, педагоглар зиммасига катта масъулият юклайди.

Назира  МИРЗАЕВА,

Ўзбекистон Республикасида 

хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси.  

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган