XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 18 Март 2017

Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби

Навқирон авлодни жисмонан соғлом, интеллектуал ривожланган, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позицияга эга, Ватанга содиқ қилиб тарбиялаш, демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш жараёнида уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида муҳим вазифалар сифатида белгиланган.

Бинобарин, ҳар бир давлат ва жамият равнақи ёш авлоднинг камолоти, интилиши, шижоати билан узвий боғлиқ. Шу маънода, юртимизда давлат бюджетидан ижтимоий соҳага, жумладан, таълим тизими ислоҳотларига йўналтирилаётган сармоялар мунтазам ошиб бораётгани, таълим соҳасидаги қонунлар ва давлат дастурлари доирасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш, илм-фан ва ишлаб чиқаришнинг самарали интеграциялашувини таъминлаш, ёшларни миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашдек долзарб вазифалар муваффақиятли бажарилаётгани алоҳида эътирофга моликдир. 

Президентимизнинг шу йил 14 мартда қабул қилинган “Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори эса бу йўналишдаги ишларни том маънода янги босқичга олиб чиқиши муқаррар, албатта.

Маълумки, республикамизда 1 минг 411 касб-ҳунар коллежи ҳамда 144 та академик лицей ташкил этилган бўлиб, ҳар йили улар ўрта таълим мактабларини битирган минглаб йигит-қизларни бағрига олади.

Касб-ҳунар коллежларида ёшларимиз ўз қизиқиши ҳамда лаёқатига кўра тегишли ихтисослик бўйича назария ва амалиётни уйғун равишда ўрганаётган бўлса, олий ўқув юртлари қошида очилган академик лицейларда аниқ, табиий, ижтимоий-гуманитар фанлар, хорижий тиллар ҳамда маданият ва санъат йўналишларида замонавий педагогик технологиялар асосида пухта билим берилмоқда. 

Бироқ таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, академик лицейларда  таълим-тарбия жараёни намунали йўлга қўйилганига қарамай, уларни битираётган ёшларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кириш кўрсаткичлари кутилган натижани бермаяпти. Олий ўқув юртига ўқишга кира олмаган  битирувчи муайян касб-корни эгалламагани боис меҳнат бозорида ишсиз қолиши, бу эса катта ҳаётга умид билан кириб келаётган йигит ёки қизнинг жамиятда ўз ўрнини топишига салбий таъсир кўрсатиши сир эмас.

Давлатимиз раҳбарининг янги қарори мана шундай муаммоларга барҳам бериш, бунинг учун эса академик лицейларда ўқув жараёнининг сифати ва самарадорлигини тубдан ошириш, бу масканларда таълим олиши учун умумтаълим мактабларининг иқтидорли битирувчиларини саралаб олиш, ёшларнинг ўзлари танлаган ихтисосликни чуқур ўзлаштириши учун янада кенг шароитлар яратиш каби эзгу мақсадларни мужассам этган.

Ушбу ҳужжатга кўра, моддий-техника ва ўқув-методик базаси замон талабларига жавоб бермайдиган лицейлар фаолияти тугатилиши ҳамда олий таълим муассасаларидан узоқда жойлашган, таълим-тарбия сифати ва битирувчиларининг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари паст бўлган лицейлар босқичма-босқич касб-ҳунар коллежларига айлантирилиши айни заруратдир. Шу билан бирга, академик лицейларда олий таълим муассасаларининг юқори малакали профессор-ўқитувчилари ўқитиш ишларига жалб этилиши, педагогларнинг ҳам танлов асосида олиниши, ҳар бир академик лицей ўқувчиларининг индивидуал қобилиятидан келиб чиқиб, илғор педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари, электрон таълим ресурслари, ўқувчиларнинг ижодий ва мустақил изланишларига йўналтирилган дастурлар ишлаб чиқилиши ёшларни илм-маърифатга ошно этишга хизмат қилади.

Ёшларга оид давлат сиёсатини самарали  амалга ошириш, шу аснода ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштиришда фаол бўлиш, бу борадаги ҳуқуқий ҳужжатлар ижроси устидан парламент назоратини кучайтириш биз, халқ вакилларининг асосий вазифаларимиз ҳисобланади. Бинобарин, ўсиб келаётган авлод тимсолида давлатимиз ва жамиятимизнинг эртасини, ёруғ орзу-умидларимизнинг рўёбини кўрамиз.

Гулчеҳра САТТОРОВА,

Ўзбекистон Республикаси 

Олий Мажлиси Сенати аъзоси.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+