Битирувчиларга муносиб таклиф
  • 14 Март 2017

Битирувчиларга муносиб таклиф

Жиззах политехника институтида меҳнат ярмаркаси бўлиб ўтди. “Карьера куни” деб номланган ушбу тадбирда вилоятдаги 61 корхона ва ташкилот мутасаддилари ҳамда мазкур таълим муассасасининг 1019 нафар битирувчиси қатнашди.

Таъкидлаш керакки, жорий йилда институтни бакалавриатнинг 20 та йўналиши ҳамда магистратуранинг 4 мутахассислиги бўйича бўлажак кадрлар тамомлайди. Шу боис иш берувчи корхоналар тақдим этаётган бўш иш ўринлари ва жамоаларда яратилган шарт-шароитлар, қулайликлар тўғрисидаги маълумотлар уларда катта қизиқиш уйғотди.

— Мазкур меҳнат ярмаркаси “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси учун ҳам жуда аҳамиятли бўлаяпти, — дейди дирекция раҳбари Алижон Абдуллаев. — ЭИЗда бу йил 5 та янги корхона иш бошлаши кутилмоқда. Ана шу саноат субъектларига 300 нафардан зиёд ёш мутахассислар зарур бўлади. Биз ушбу институт битирувчиларини шу иш жойларида меҳнат қилишга таклиф этдик.

“Карьера куни” якунида битирувчилар ҳамда иш берувчилар ўртасида 280 дан ортиқ шартномалар имзоланди. 

Толибжон ЭРГАШЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn