XS.UZ
Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси аҳолисига 2017 — 2021 йилларда ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Инсон манфаатларини таъминлаш — асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш марказини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда муҳим босқич Сиёсий мулоқотларнинг амалий натижалари Суд тизими янгиланишлари соҳадаги хато ва камчиликларни бартараф этишга хизмат қилади Юқори малакали кадрлар Бизнеснинг қонуний манфаатлари давлат томонидан муҳофаза қилиниши ва тадбиркорлик фаолиятини янада ривожлантириш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир Мурожаатлар ислоҳотларнинг жойлардаги натижаларини кўрсатади Оилавий тадбиркорлик нега оқсамоқда? Тинч-осуда ҳаётимизни асрашнинг муҳим мезони Маҳаллийлаштириш ва инвестициявий муҳит самараси Сенаторлар Ҳаракатлар стратегияси ижросида фаол иштирок этмоқда
  • 23 Февраль 2017

Илм-фан ривожи — жадал тараққиёт гарови

Мамлакатимиз раҳбари ўтган йилнинг декабрида етакчи илм-фан намояндалари билан бўлиб ўтган мулоқотда бугунги тезкор давр барча соҳа қатори, илм-фанни янги босқичга кўтаришни, олимлар ва ёш иқтидор эгаларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидан бири бўлиб қолишини таъкидлаб ўтган эди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда қабул қилинган “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ушбу йўналишдаги ишларнинг мантиқий давоми бўлиб, соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишда муҳим босқични бошлаб бермоқда.

Дарҳақиқат, мамлакат ривожини илм-фансиз тасаввур қилиш қийин. Илм-фан тараққиётида фундаментал тадқиқотлар алоҳида аҳамият касб этади. Айнан улар орқали янги билимлар ўзлаштирилади ва назариялар шакллантирилади, келгуси амалий тадқиқотлар ва инновацион ишланмалар учун мустаҳкам асос яратилади. Юртимизда амалга оширилаётган тадқиқотларнинг ҳаммасини ҳам илм-фаннинг бугунги ривожланиш даражасига тўла жавоб беради, деб бўлмайди. Юқори технологик илмий маҳсулотларни амалиётга жорий этиш учун янги замонавий тажриба-ишлаб чиқариш, конструкторлик-технологик ташкилотлари ҳамда инновация марказларини ташкил этиш, маркетинг ва лицензиялаш хизматларини ҳозирги кун талабига мос даражада шакллантириш зарурати олдимизга бир қатор вазифаларни қўймоқда. Бу республикамиз илмий-инновацион маҳсулотларини амалиётга кенг татбиқ этишда яққол сезилаяпти.

Илмий-тадқиқот ва инновация фаолиятини равнақ топтириш 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида ҳам ўз аксини топгани бежиз эмас. Зеро, бу соҳа беш йил ичида давлат сиёсатида устуворлик касб этади. 

Бу қарорда, аввало, Фанлар академияси бошқарув аппаратининг ташкилий тузилмасини янада такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилган. Унинг таркибида физика-математика ва техника фанлари, кимё-биология фанлари ва ижтимоий-гуманитар фанлар бўлимлари ҳамда Фанлар академиясининг Навоий бўлимини ташкил этиш белгиланган. Бу, ўз навбатида, илмий тадқиқотлар самарадорлигини ошириш баробарида, вилоят ҳудудини комплекс ривожлантириш, саноат салоҳиятини янада мустаҳкамлашда долзарб аҳамият касб этади. Шунингдек, қарорга мувофиқ, Фанлар академиясининг Қорақалпоғистон ва Навоий бўлимлари ҳамда Хоразм Маъмун академияси раислари мавқеи академия вице-президенти даражасига тенглаштирилмоқда. Бу ҳам ҳудудларда илм-фан тараққиётини таъминлаш, унинг салоҳияти ва нуфузини ошириш, илмий ишланмаларни амалиётга кенг татбиқ қилиш имкониятини яратади. 

Қарор билан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири раҳбарлигида Фан ва технологиялар бўйича давлат комиссияси тузилиб, унинг зиммасига илмий-техника соҳасида ягона давлат сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, инновацион сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш вазифалари юкланмоқда. Ушбу комиссия қошида Илмий-техник фаолиятни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади. Албатта, ушбу жамғарма ўз фаолиятини илм аҳлини ҳар томонлама қўллаб қувватлашга йўналтиради. 

Давлатимиз раҳбари томонидан қабул қилинган мазкур ҳужжатда белгиланган вазифаларни амалиётга самарали жорий қилишда нафақат Фанлар академияси, балки Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлар, жумладан, тегишли қўмита аъзоларининг ҳам фаоллиги талаб этилади. Бинобарин, ушбу қарордан келиб чиқиб, амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишда парламент аъзоларининг масъулияти катта. 

Умуман айтганда, мазкур қарор илм-фан нуфузини янада ошириш, илмий салоҳиятга эга кадрларни тайёрлаш, бошқарув тизимини такомиллаштириш ва молиялаштириш, илмий тадқиқот ишларини тубдан яхшилаш, илм даргоҳлари моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ёш олимларни илм-фанга кенг жалб этиш ва олимлар меҳнатини муносиб рағбатлантиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Бинобарин, илм-фан тараққиёти юрт равнақи ҳамда аҳоли фаровонлигини таъминлашдек ҳаётий мақсад учун хизмат қилади. 

Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА, 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатаси депутати.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган