XS.UZ
Халқимизнинг розилиги – барча ютуқ ва марраларимизнинг асосий манбаидир 2017 — 2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қилиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг тўққизинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолати кучайтирилмоқда Депутатлар ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг фаолиятини муҳокама қилдилар Атоқли давлат арбоби ва ёзувчи Шароф Рашидов таваллудининг 100 йиллигини нишонлаш тўғрисида Ўзбекистон ва Польша Президентлари бир-бирларини қутладилар Халқимиз бунёдкорлик салоҳиятининг амалий ифодаси Замонавий кўприклар халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилади Ёш мутахассисларга муносиб иш жойлари Кооперацион алоқалар кенгаймоқда Ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг юксак самаралари Дипломатлар шахматда беллашди Ишлаб чиқариш кластери инновацион иқтисодиётга ўтишнинг муҳим босқичидир Мавқеини мустаҳкамламоқда Сердаромад ва истиқболли соҳа Ўзбекистон Республикаси билан Қозоғистон Республикаси ўртасида стратегик шерикликни янада чуқурлаштириш ва аҳил қўшничиликни мустаҳкамлаш тўғрисида Автомобилни бошқармаслик учун имтиёз Япония киноси кунлари бошланди Қизилқумлик ёшларга туҳфа Келажак учун муҳим қўлланма Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари кафолати профилактика инспекторлари фаолиятининг асосий мезонидир Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати тўққизинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Савдо-иқтисодий алоқалар янада кенгаяди Президентимизнинг халқ қабулхоналари Фуқаролик жамияти институтлари ва ҳамкорлик Янги интерактив хизматлар Балиқчиликда вьетнам тажрибаси “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади. “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари таҳририяти энг яхши мақола ва фотосуратлар танловини эълон қилади.
  • 14 Февраль 2017

Ёш олим муваффақияти

Ўзбекистонлик иқтисодчи олим Рауф Салаходжаев сайёрамиздаги энг кучли ёш иқтисодчилар юзталигидан жой олди.

Ўзбекистон — илмий салоҳияти юксак мамлакат. Зеро, кейинги йилларда ижтимоий-иқтисодий соҳаларни ривожлантиришга хизмат қиладиган юксак самарали ихтиролар, инновацион ишланмалар яратилиб, амалиётга изчил татбиқ этилаяпти. Бу эса ҳақли равишда халқаро миқёсда муносиб эътирофини топмоқда. 2017 йил февраль ойида RePEc (Research Papers in Economics — Иқтисодиёт фанлари бўйича илмий мақолалар) ташкилоти томонидан тузилган рейтингда ҳамюртимиз 32-ўриндан жой олгани бунинг яққол тасдиғидир. 

Айтиш жоизки, мазкур лойиҳа Сент-Луис Федерал захира банкининг тадқиқот бўлими томонидан мувофиқлаштириб борилади. Бу гал унда  дунё бўйича қарийб 50 минг нафар иқтисодчининг фаолияти атрофлича ўрганилди. Ҳамдўстлик давлатлари орасидаги ягона вакил — Рауф Салаходжаев рўйхатнинг биринчи элликталигига кирди.

Қувонарлиси, ҳамюртимиз ушбу натижа билан Англия банки, Гарвард университети, Стэнфорд университети, Париж иқтисод мактаби ва бошқа нуфузли муассасалар номзодларини ортда қолдирди.  

Ҳали 30 ёшга ҳам тўлмаган олим 2012 йилда АҚШ “Fulbright”нинг дастури стипендианти бўлиб, Нью-Йорк давлат университетининг иқтисодиёт магистри даражасини олган. У 2013 йилдан буён Тошкент Халқаро Вестминстер университетида ёшларга иқтисодиётдан сабоқ беради. Айни чоғда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти -катта илмий ходими сифатида самарали илмий изланишлар олиб бораяпти. 

Назокатхон ҚАЮМОВА.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган