XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 02 Февраль 2017

Битирувчиларга иш жойлари таклиф этилди

Бугун ёшларга замон талаблари даражасида таълим бериш баробарида, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тошкент давлат иқтисодиёт университети битирувчилари учун ташкил этилган “Карьера куни” тадбири ҳам ана шу эзгу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастурида мамлакатимизда замонавий меҳнат бозорини ривожлантириш, янги иш жойларини барпо қилиш, ёш мутахассислар бандлигини таъминлаш, кадрлар танлашнинг замонавий воситаларини татбиқ этиш устувор вазифа сифатида белгиланган. Бинобарин, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг “Бугуннинг ўзида ҳар бир битирувчини аниқ бир ташкилотга бириктиришни таъминлаш билан бирга, унинг бўлажак иш жойи, иш ҳақи ва ижтимоий шароитларини аниқ белгилаш зарур”, деган сўзлари эртамиз эгаларига бўлган юксак эътиборнинг ёрқин ифодасидир. 

— Бир неча йилдирки, “Карьера куни”ни ўтказиш анъанага айланган, — дейди Тошкент давлат иқтисодиёт университети профессори Норбой Каримов. — Бундан кўзланган мақсад — олий ўқув юртимизда кадрлар тайёрлашда эришилган ютуқлар, ишлаб чиқариш корхоналарининг кадрлар сифатига бўлган талаб ва таклифларини ўрганиш ҳамда битирувчи ёш мутахассисларни иш билан таъминлашга кўмаклашишдан иборат. 

Тадбирда мамлакатимиздаги 130 дан зиёд, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт, Молия вазирликлари, Марказий банк ҳамда тижорат банклари, Савдо-саноат палатаси сингари давлат ва нодавлат ташкилотлари, компания ҳамда фирмалар ўзларидаги бўш иш ўринлари билан қатнашди. 

Ташкилотларга битирувчи ёшлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилди. Шунингдек, бўлажак мутахассисларнинг замонавий усулда билим ва малака тақдимотлари ҳам уюштирилди. Иштирокчи вазирлик ҳамда идоралар вакиллари ўртасида мулоқотлар ташкил қилиниб, мутахассисларни ишга жойлаштириш борасида шартномалар имзоланди. 

Тадбир қатнашчилари университетнинг мавжуд моддий-техника базаси, ўқув-тарбиявий, илмий жараёнлардаги инновациялар, рақобатдош мутахассислар тайёрлашнинг энг диққатга сазовор томонлари билан ҳам танишиш имкониятига эга бўлдилар.

Мавжуда ХОЛМАТОВА. 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган