XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 31 Январь 2017

Эътибор ва рағбат янада фидойи бўлишга ундайди

Бугунги давр барча соҳа қаторида илм-фанни жадал ривожлантириш, унинг тараққиётини янги босқичга кўтаришни талаб этмоқда. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 30 декабрь куни мамлакатимизнинг бир гуруҳ илм-фан намояндалари, давлат ва жамоат ташкилотлари, Фанлар академияси аъзолари билан учрашуви ҳам республикамизни ҳар томонлама равнақ топтириш йўлидаги яна бир эзгу ташаббус бўлди.

Давлатимиз раҳбари биз билан мулоқотда тизимдаги ютуқ ва камчиликларни чуқур таҳлил этиб, танқидий нуқтаи назар билан принципиал ҳамда объектив баҳо берди. Умуман, таълим ва фан интеграциясининг замон талабларига мос эмаслиги, худди шунингдек, бу каби камчиликлар фан ва ишлаб чиқариш интеграциясида мавжудлиги -таъкидланди.

Эндиликда бу борадаги муаммоларни ҳал қилишга юксак масъулият ҳисси билан ёндашилмоқда. Хусусан, Президентимизнинг “Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академиклари фаолиятини такомиллаштириш ва рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармонида мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий тараққиётида илм-фаннинг ўрнини янада мустаҳкамлаш, академиклар фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, юқори малакали илмий кадрлар сифатини оширишни рағбатлантириш мақсадида бир қатор муҳим чора-тадбирлар белгиланган.

Ушбу Фармон зиммамизга катта масъулият юклади. Фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларни ривожлантиришда янги марраларни эгаллашга, мамлакатимиз нуфузини халқаро миқёсда янада юксалтириш йўлида фидойилик кўрсатишга ундамоқда. Шунингдек, таълим, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини замон талаби доирасида такомиллаштириш, юқори интеллектга эга бўлган илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш биз учун бош мезондир.

Умуман, Президентимиз билан учрашув самимий ва кўтаринки руҳда ўтганлиги, дилимиздаги масалалар ечимига бағишланганлиги, замон талаблари билан ҳамоҳанглиги бизнинг ғайратимизга ғайрат қўшаяпти.

Мен фаолият кўрсатаётган Фанлар академияси Ўсимлик ва ҳайвонот олами генофонди институтида олиб борилаётган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар ҳам долзарб аҳамиятга эга.

Ушбу тадқиқотлар натижалари биохилмахилликни сақлаш, биоресурслардан оқилона фойдаланиш, ўсимлик ва ҳайвонот олами маҳсулдорлигини ошириш, озиқ-овқат ҳамда экологик хавфсизликни таъминлашга хизмат қилиши билан бир қаторда, ботаника ва зоология соҳалари бўйича рақобатдош илмий кадрларни тайёрлашни таъминлайди.

Шу нуқтаи назардан келиб чиқиб, Ўзбекистон ёшларини илм-фан жараёнига жалб қилиш ва уларга кўмак беришни устувор вазифа, деб ҳисоблаймиз.

Жалолиддин АЗИМОВ,

академик.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган