XS.UZ
Ўзбекистон — Қозоғистон: азалий дўстлик ва стратегик шерикликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Спортчи қизларга — Президент совғалари Қозоғистонда Ўзбекистон саноатининг салоҳияти намойиш этилди Маҳаллийлаштириш: Имконият ва истиқбол Асосий мақсад — таълим сифати ва самарадорлигини ошириш Битирувчиларга имтиёзли кредитлар Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олди олинмоқда Сен борсан — мен борман, биз бормиз, Ватан... Меҳр-оқибат ва эзгулик айёми Буюк алломага эҳтиром Замонавий корпоратив бошқарув усуллари бизнесни самарали ташкил этиш гаровидир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида
  • 24 Январь 2017

Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги

мамлакатни барқарор равнақ топтиришда долзарб аҳамиятга эга

Зиёлилар, илм-фан фидойилари, ёшларга эҳтиром ва эътибор кўрсатилган мамлакат, албатта, тараққиётга юз тутади. Интилувчан, Ватан равнақига ҳисса қўшишга қодир, янгиликлар яратувчи мутахассислар етишиб чиқади. Шу маънода, давлатимиз раҳбарининг илм-фан намояндалари билан учрашуви беқиёс аҳамиятга эга.

Дўстона, очиқ мулоқот тарзидаги ушбу учрашув, айтиш мумкинки, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тарихида илк бор амалга ошди. Айниқса, Президентимизнинг расмиятчиликларсиз, ҳар биримиз билан юзма-юз суҳбати, самимияти, оиламиз, соғлиғимиз, ижодий ва илмий ишларимиз билан қизиққанлиги кўнглимизни тоғдек кўтарди.

Мулоқотда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, фундаментал, амалий ҳамда инновацион тадқиқотларни таъминлашда академик илм-фаннинг роли муҳим ва зарурлиги айтиб ўтилди. Ўз-ўзидан аёнки, ушбу суҳбат асносида олимларимизнинг илмий салоҳияти ҳамда бой ҳаётий тажрибасидан фойдаланиш кўзда тутилганлиги аҳамиятлидир. Суҳбат давомида шу қадар ажойиб муҳит яратилдики, ҳар биримиз келгусидаги режаларимиз билан бир қаторда, фаолиятимиздаги муаммолар, ечимини кутаётган масалалар ҳақида ҳам ошкора гаплашдик.

Бугун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси академикларининг 6 нафари аёл киши. Уларнинг деярли барчаси илмий фаолиятини давом эттирган ҳолда, ўз соҳаси бўйича ёшларга устозлик қилиб келмоқда. Масалан, ўзим ишлаётган Ўзбекистон Миллий университети қошидаги Кимё ва физика полимерлар илмий текшириш маркази табиий ҳамда синтетик полимерларни синтез қилиш ва қайта ишлаш бўйича мавжуд технологияларни такомиллаштириш ҳамда янгиларини ишлаб чиқариш, соҳада янги тадқиқотлар ўтказиш бўйича изланишлар олиб бораётган олимларни бирлаштирган. Бу ерда маҳаллий препарат ва материалларни иқтисодиёт тармоқларига, жумладан, қишлоқ хўжалиги ҳамда тиббиёт соҳаларига жорий этиш борасида изланишлар ўтказилади. Энди бу жараёнда илм-фаннинг бугунги юқори ривожланиш даражасидан келиб чиқиб ёндашмоғимиз зарур.

Учрашув чоғида фан назарияси ва амалиёт уйғунлиги ҳақида ўз фикрларимни баён этдим. Биз умримизни фан учун бағишлаган инсонлармиз. Айни пайтда асосий эътиборимизни янги инновация ва технологияларимизни ҳаётга татбиқ қилиш борасида тарғибот ишларини олиб боришимиз талаб этилаяпти.

Давлатимиз раҳбари билан учрашув чоғида кўп масалалар муҳокама қилиниб, таклиф ва мулоҳазалар ўртага ташланди. Академикларимиз, олимларимиз ушбу мулоқотдан маънавий озуқа, кўтаринки руҳ олдилар. Табиийки, бундай юксак эътибор бизни янги ғоялар, ташаббуслар сари илҳомлантирди, кучимизга куч, ғайратимизга ғайрат қўшди. Мазкур эҳтиром бизни келгусида фанимизни янада юксакликка олиб чиқувчи, жаҳон тамаддунига ҳисса қўшувчи Беруний, Хоразмий, Ибн Синонинг муносиб ворисларини тарбиялашда камарбаста бўлишга ундайди.

Сайёра РАШИДОВА,

ЎзМУ қошидаги Кимё ва физика полимерлар илмий текшириш маркази директори, академик.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган