XS.UZ
Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2006 йил Ҳукуматлараро комиссия мажлиси Касаначиликни янада ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Йилдирим Туғрул Туркеш: мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорлик мустаҳкамланишидан манфаатдормиз Ёшлик ва нафосат байрами, маҳорат ва камолот кўриги Конституциявий суд фаолияти янада такомиллаштирилади Давлат бюджети ижроси депутатлар томонидан кўриб чиқилмоқда Улкан орзулар остонасида «Ўзбекистон фуқароси бўлиш — улкан шараф» Ўзбек миллий матолари дунё мода саноатидан мустаҳкам ўрин эгалламоқда Адабиётга эътибор —  маънавиятга, келажакка эътибор Ўзбекистон Президенти Бирлашган Араб Амирликлари ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирини қабул қилди Ташқи ишлар вазирлигида учрашув Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўнинчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида
  • 17 Январь 2017

Китоб мутолааси ва тарғиботига эътибор

фарзандларимиз таълим-тарбияси ҳамда тақдирида муҳим аҳамиятга эга

Мамлакатимизда ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, улар қалбида Ватанга садоқат, улуғ алломаларимиз меросига, азалий қадриятларга чуқур эҳтиром туйғусини -сингдиришга юксак эътибор қаратилмоқда. Зеро, ёшлар келажагимиз, эртанги кунимизнинг суянчи ва таянчидир. Тадбирлар сабаб, юртимизнинг турли ҳудудларига -борганимда, у ерда қад ростлаган муҳташам ўқув масканларини кўриб қувонаман.

Бундай кўркам таълим муассасалари, улардаги замонавий технологиялар ўғил-қизлар тақдирида қанчалик муҳим ўрин тутса, китобга дўст бўлиш, мутолаага ошно тутиниш ҳам шу қадар аҳамиятлидир. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг  “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги Фармойишини миннатдорлик туйғуси билан ўқиб чиқдим. Бу ҳужжат халқимиз, кенг жамоатчилик вакиллари, зиёлилар, шоир ва ёзувчилар ҳамда ёшларимизга катта мамнуният бахш этди. Унда белгилаб берилган ҳар бир вазифа — фарзандларимизнинг китобга бўлган қизиқишини ошириш, уларнинг таълим ва тарбия-сини сифат жиҳатидан янада юқори босқичга кўтаришга хизмат қилади.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида: “Ёш авлод тарбияси ҳақида гапирганда, Абдурауф Фитрат бобомизнинг мана бу фикрларига ҳар биримиз, айниқса, энди ҳаётга кириб келаётган ўғил-қизларимиз амал қилишларини мен жуда-жуда истардим.

Мана, улуғ аждодимиз нима деб ёзганлар: 

“Халқнинг аниқ мақсад сари ҳаракат қилиши, давлатманд бўлиши, бахтли бўлиб иззат-ҳурмат топиши, жаҳонгир бўлиши ёки заиф бўлиб хорликка тушиши, бахтсизлик юкини тортиши, эътибордан қолиб, ўзгаларга тобе ва қул, асир бўлиши уларнинг ўз ота-оналаридан болаликда олган тарбияларига боғлиқ” деб куюнчаклик билан таъкидлаганида бир олам маъно бор.

Ҳақиқатан ҳам, ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда. Бунинг замирида, аввало, маънавиятга, маърифатга, ёшларимизнинг эртанги кунига бўлган юксак ғамхўрлик мужассам. Шу маънода, мазкур ҳужжатда кўрсатиб ўтилганидек, бадиий, маърифий, илмий-оммабоп, тарбиявий, ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган адабиётларни чоп этиш, улар билан таълим муассасаларини таъминлаш, миллий ҳамда жаҳон адабиёти намояндаларининг етук асарларини саралаш, таржима қилиш ишлари пухта ўйланган тизим асосида ташкил этилмаганлиги кўзга ташланмоқда. 

Бугун ахборот технологиялари шиддат билан ривожланиб бораётир. Аёнки, XXI аср -интеллектуал салоҳият, тафаккур ва маънавият асри сифатида инсоният олдида янги-янги уфқлар очиш билан бирга, биз илгари кўрмаган, дуч келмаган кескин муаммоларни ҳам келтириб чиқараяпти. Бугунги мураккаб ҳамда таҳликали замонда одамларни эзгуликка, инсоф-диёнат, меҳр-оқибат ва бағрикенгликка даъват этишга қаратилган асарларга эҳтиёж катта. Бу борада, айниқса, болаларга мўлжалланган, уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишларига таъсир кўрсатадиган китобларни нашр қилиш, қисқача айтганда, китобхонлик, мутолаа маданиятини болаликдан бошлашга эътибор қаратиш замон талабидир. Бинобарин, Фармойишда болалар адабиётига ихтисослашган -нашриётларга молиявий имтиёзлар бериш ва моддий қўллаб-қувватлаш тизимини шакл-лантириш лозимлиги кўрсатилгани — келгусида кенг имкониятлар яратилишини тасдиқлайди.

Давлатимиз раҳбарининг Фармойишида дунё адабиётининг энг сара намуналарини ўзбек тилига ва ўзбек адабиётининг энг яхши асарларини чет тилларига таржима қилиш масаласига ҳам алоҳида аҳамият берилганлиги янада хайрлидир. 

Шоирлар султони Алишер Навоий Фаридиддин Атторнинг “Мантиқ ут-тайр” асарини ўқишга тутинганида атиги беш-олти ёшлардаги бола бўлган. Табиийки, кейинчалик ул зотнинг баланд мавқега эришишида илму маърифат, китобга бўлган муҳаббат беқиёс роль ўйнаган. Шундай экан, бугунги ёш авлодни ҳам етук алломаларимизга муносиб этиб тарбиялаш ҳар биримиз, хусусан, зиёлилар, таълим муассасалари, ижодкорлар, ноширлар зиммасига улкан масъулият юклайди. 

Суйима ҒАНИЕВА,

Ўзбекистон Қаҳрамони.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган