XS.UZ
Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини келгусида амалга ошириш Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди Ижод аҳлига юксак эътибор Мусиқий таълимда ўзибўларчиликка йўл қўйиб бўлмайди Болалик олами Биринчи Президентимизнинг эл-юртимиз равнақи йўлидаги буюк тарихий хизматлари ҳеч қачон унутилмайди Бағрикенглик — тинчлик ва тараққиёт асоси Судьяларга холис баҳо берилади Қаҳрамонлар — орамизда «Ўз билимим билан ўқишга кирдим» Маданият ва санъат ташкилотлари, ижодий уюшмалар ва оммавий ахборот воситалари фаолиятини янада ривожлантириш, соҳа ходимлари меҳнатини Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қиймати 50000 сўм бўлган пул белгиларини муомалага чиқариш тўғрисида Одамларни ҳаётдан рози қилиш —  ислоҳотларнинг асосий мезони Бир-бирлари томон ташланган навбатдаги муҳим қадам Ўзбекистон — Жанубий Корея: АКТ соҳасидаги алоқалар ривожланмоқда Қонун лойиҳалари муҳокамасида асосли таклифларга эътибор қаратилмоқда Бухоро — Лебап: Дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи Банкоматлардан нақд пул олиш имконияти яратилди Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл Юртдан-юртга, дилдан-дилга ўтгувчи мўъжиза, бу — санъат Ўзбекистон — чемпионлар Ватани
  • 06 Январь 2017

Узлуксиз таълимнинг энг муҳим бўғини

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта, бахтли бўлишлари шарт!” деган ҳаётий даъват ҳар биримизнинг, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг онги ҳамда қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаганини, бу соҳада олиб борилаётган кенг миқёсли ишлар, хусусан, таълим-тарбия бўйича қабул қилинган умуммиллий дастурларни мантиқий якунига етказиш, ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш энг муҳим вазифа эканини алоҳида таъкидлади.

Зеро, ҳар томонлама соғлом авлодни вояга етказиш давлатимиз сиёсатининг устувор йўналиши бўлиб, бу борада шакллантирилган мустаҳкам ташкилий-ҳуқуқий асос болаларнинг замон талабларига мос равишда таълим олиши, муносиб шароитда камолга етиши, иқтидор ва салоҳиятини намоён этиб, ривожлантириши учун замин яратмоқда.

Президентимизнинг 2016 йил 30 декабрда қабул қилинган “2017 — 2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, таъбир жоиз бўлса, ана шу эзгулик йўлидаги яна бир дадил қадам саналади.

Мазкур ҳужжат мактабгача таълим тизимининг моддий-техника базасини кучайтириш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, таълим-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни татбиқ этиш, пировардида болаларни мактабга тайёрлашни сифат жиҳатидан янада яхшилашга қаратилганлиги билан ғоятда аҳамиятлидир. Унда республика бўйича болаларни мактабга тайёрлашнинг муқобил шакли бўлган 6100 та қисқа муддатли гуруҳни ташкил этиш, 3 — 6 ёшдаги мактабгача таълим муассасаларига қамраб олинмаган болаларни уларнинг ота-оналарини методик қўлланмалар билан таъминлаш орқали мактаб таълимига тайёрлашни самарали йўлга қўйиш, мактабгача таълим муассасалари давлат тармоғи билан бир қаторда, нодавлат мактабгача таълим муассасаларини кенгайтириш бўйича пухта чора-тадбирлар ўз ифодасини топган.

Чиндан ҳам, боланинг онгу тафаккурини ривожлантириш ва умумтаълим мактабига тайёрлашда мактабгача таълим муассасаларининг роли ҳамда аҳамияти беқиёсдир. Шу маънода, мазкур қарорга мувофиқ, Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган дастурнинг ижрога йўналтирилиши илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда, болаларни ҳар томонлама интеллектуал, ахлоқий, эстетик ва жисмоний ривожлантириш шароитларини яратиш, мактабгача таълим муассасаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлашни тубдан яхшилаш, бунинг учун, аввало, ушбу муассасаларга педагог кадрларни тайёрлаш ва малакасини оширишнинг ўқув режа ҳамда дастурларини такомиллаштириш, тизимда инновацион ёндашувларни рағбатлантириш сингари устувор мақсадларни рўёбга чиқаради.

Узлуксиз таълим тизимининг бошланғич ва муҳим бўғини ҳисобланган мактабгача таълим муассасалари фаолиятини янги босқичга олиб чиқувчи Дастурнинг тўлиқ ҳамда сифатли бажарилишида парламент назоратининг таъсирчан механизмларини амалга ошириш Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари олдида турган асосий вазифалардан бирига айланди. Умуман, бу йўналишдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ва ҳудудий дастурлар ижросини назорат-таҳлил тартибида ўрганиб, мавжуд камчиликларни бартараф этишда маҳаллий ҳокимият органлари, фуқаролик институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, ёш авлод манфаатларини ҳар тарафлама кафолатлашга қаратилган саъй-ҳаракатлар қамровини ва суръатини янада жадаллаштириш зарур.

Унутмайликки, бугун камолга етаётган фарзандларимиз — эртамиз эгалари давлат ва жамият салоҳиятини, тараққиётини белгилаб берувчи кучдир.

Собитхон ТУРҒУНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси

Қонунчилик палатаси депутати.

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+