XS.UZ
Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда
  • 24 Декабрь 2016

Нодавлат таълим муассасаларини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди

Мамлакатимизда ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялаш масалаларига, шунингдек, ёшларга доир давлат сиёсатини бугун замон талаб қилаётган юксак даражага кўтаришга энг устувор вазифа сифатида қаралмоқда.

Зеро, узлуксиз таълим тизимига эътибор бевосита таълим жараёни иштирокчиларига барча зарурий шарт-шароитни яратиш билан уйғун тарзда олиб борилаяпти. Таълим сифатини ошириш, юксак малакали мутахассислар тайёрлаш мақсадида қабул қилинган “Таълим тўғрисида”ги Қонун, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва бошқа давлат дастурлари соҳани тубдан ислоҳ қилиш, таълим жараёни иштирокчиларига зарурий шарт-шароитлар яратиш, таълим мазмуни ва сифатини такомиллаштиришда муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётир. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Фан, таълим, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳамда Халқ таълими вазирлиги ҳамкорлигида “Нодавлат таълим муассасалари фаолиятининг ҳуқуқий асослари” мавзуида ўтказилган давра суҳбатида ҳам иштирокчилар эътибори айни шу масалаларга қаратилди. 

Видеоконференцалоқа шаклида ташкил этилган тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари ҳамда ҳудудий таълим бошқарув органлари масъул ходимлари, Давлат тест маркази мутасаддилари ва нодавлат таълим муассасалари раҳбар-ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари қатнашди. 

Давра суҳбатида мамлакатимизда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида узлуксиз таълим тизимини янада ривожлантириш, таълим мазмуни, сифати ва самарадорлигини ошириш, жаҳон стандартларига мос кадрлар тайёрлаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг бугунги кундаги самарали натижалари халқаро майдонда ҳам -юксак эътирофга сазовор бўлаётгани алоҳида таъкидланди. 

Анжуманда давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2016 йил 14 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш тантанали маросимига бағишланган Олий Мажлис палаталарининг қўшма мажлисидаги нутқида ёшларимизнинг мустақил фикрлайдиган, юксак интеллектуал ва маънавий салоҳиятга эга бўлиб, дунё миқёсида ўз тенгдошларига ҳеч қайси соҳада бўш келмайдиган инсонлар бўлиб камол топиши, бахтли бўлишига доир билдирган фикрлари ҳамда бу борада бел-гилаб берилган устувор вазифаларни рўёбга чиқаришда давлат ва нодавлат таълим муассасалари, уларнинг раҳбарлари ҳамда ўқитувчиларининг функционал вазифалари -чуқур таҳлил қилинди.

Тадбир давомида нодавлат таълим муассасаларида ёшларга таълим-тарбия бериш борасида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ҳам кенг муҳокама қилиниб, иштирокчилар томонидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. 

Давра суҳбати якунида “Таълим тўғрисида”ги Қонун ва Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талабларини ҳаётга тўлақонли татбиқ этиш, таълим-тарбия жараёнлари самарадорлигини юксалтириш механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда халқаро таълим стандартлари даражасида такомиллаштириш, шунингдек, давлат ҳамда нодавлат таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш ҳамда педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада кучайтириш йўналишларида тавсиялар ишлаб чиқилди.

Қобил ХИДИРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган