XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 23 Декабрь 2016

Юлдузлар «Майданак»дан кузатилади

Китоб тумани Ўзбекистон ҳудудида географик харита бўйича Халқаро параллелдан (39 градус 08 минут) ўтувчи ягона жой ҳисобланади. Бу эса қишда совуқ ҳаво оқими йўлини тўсиб, илиқликни сақлаб турувчи Ҳисор тоғ тизмалари йўналишидаги ушбу масканда коинотни кузатиш учун катта қулайлик яратади. Яъни бу ерда осмон, атмосфера шароитига кўра, йилига ўртача 2000 соатдан кўпроқ тиниқ ҳолатда бўлади.

Шу боис ана шу тоғ бағрида ташкил этилган Китоб кенглик станциясида осмон жисмларини юқори аниқликда кузатиш имконини берувчи дунёдаги 5 та обсерваториядан бири — “Майданак”ка асос солинган.

Айтиш жоизки, собиқ тузум даврида коинотни кузатиш ишлари оддий телескоплар орқали амалга оширилар, замонавий техника ва асбоб-ускуналар етишмаслиги туфайли бу ерда деярли илмий изланишлар олиб борилмас эди. Истиқлол йилларида “Майданак”даги ишлар янги босқичга кўтарилди. ЎзФА Астрономия институти қошидаги Кенглик станцияси ҳамда ушбу обсерваторияда ўрнатилган телескоплар базасида Баландтоғ астрономик обсерваториялар Китоб мажмуи ташкил этилиб, у Германия ва Франциядан келтирилган қурилмалар, EAST халқаро лойиҳаси доирасида роботлаштирилган замонавий телескоп ҳамда техник асбоб-ускуналар билан жиҳозланди. Шундан сўнг соҳада катта натижаларга эришилди. Масалан, 2009 йилда “Майданак” обсерваториясининг масъул кузатувчиси Баҳодир Ҳафизов ҳамкасби Алексей Сергеев билан телескопда галактикани чуқур кузатиш ва таҳлил этиш орқали янги кичик сайёрани кашф этди. Биринчи Президентимиз таклифига биноан, унга буюк олим Мирзо Улуғбек даврида жаҳон астрономия марказига айланган шаҳар шарафига “Самарқанд” деб ном берилди.

Бундан ташқари, астроном олимларимиз халқаро миқёсда ўтказиладиган турли тадбирларда ҳам фаол қатнашмоқда. Жумладан, уларнинг айримлари Коннектикут штатининг Уэсли университети ҳомийлигида Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Астрономия институти томонидан олиб борилаётган Қуёш тизимидан ташқаридаги ёш юлдузларни кузатиш бўйича гуруҳ ишида иштирок этди. Дунёнинг турли мамлакатларидан келган астрономлардан иборат ушбу гуруҳ томонидан сайёра ҳосил қилиш ёшида бўлган “KH15D” юлдузининг ноёб тузилиши ва ҳаракати тадқиқ қилиниб, илк маротаба сайёра пайдо бўлишига оид кузатувлар олиб борилди.

“Майданак” астроиқлими бўйича Канар ва Гавайи оролларидаги халқаро обсерваториялардан асло қолишмайди. Мирзо Улуғбек номидаги Тошкент Астрономия институти ҳамда Астрономларнинг глобал ҳамжамияти билан алоқаларнинг ўрнатилиши эса уни дунё талаблари даражасидаги расадхонага айлантириш баробарида, бу ерда меҳнат қилаётган мутахассисларга коинот сир-асрорларини ўрганишда муҳим омил бўлаётир.

Аҳад МУҲАММАДИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган