XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 15 Декабрь 2016

Истеъдод, эътироф ва рағбат

Мамлакатимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама пухта таълим-тарбия олиши учун яратилган шароитлар уларнинг баркамол бўлиб вояга етишига хизмат қилмоқда. Мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланаётган эртамиз эгалари ўз истеъдод ва салоҳиятини турли халқаро мусобақалар, танловлар, фестивалларда кенг намойиш этиб, ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлашаяпти. Уларнинг ана шу ютуғини қадрлаш, рағбатлантириш масаласига ҳам давлатимиз алоҳида эътибор қаратиб келаётир.

Пойтахтимиздаги “Туркистон” саройида Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшаётган бир гуруҳ йигит-қизларнинг “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирлангани бунинг яна бир ёрқин тасдиғидир.

Тадбирда қатор вазирлик, идора ва муассасалар, жамоат ташкилотлари вакиллари, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари, оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Юксак эътирофга сазовор бўлган ёшлар дастлаб Мустақиллик майдонида бўлиб, истиқлолимиз, буюк келажагимиз ҳамда орзу-истакларимизни ўзида мужассам этган Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гул қўйдилар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан шу йилнинг 14 сентябрида имзоланган Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни навқирон авлоднинг истеъдодини юзага чиқариш ҳамда рағбатлантиришга йўналтирилган саъй-ҳаракатларни янги босқичга кўтармоқда.

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий кенгашининг қарорига биноан, 50 нафар йигит-қиз “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. Ушбу юксак мукофот ҳар йили ўзининг фидокорона меҳнати, ўқишда, ишда, илм-фан, ижод, маданият ва спорт соҳасида эришаётган улкан ютуқлари билан Ватанимизнинг халқаро нуфузини оширишга хизмат қилаётган, мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида фаол иштирок этаётган ёшларга берилади.

Мукофотланган йигит-қизлар давлатимиз раҳбарига ёшларга кўрсатаётган юксак эътибори ва ғамхўрлиги учун миннатдорлик билдириб, бундан буён ҳам Ватанимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшишларини таъкидладилар.

— Қувончимнинг чеки йўқ, — дейди Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ёшлар” телерадиоканали “Давр” информацион дастури мухбири Азиза Қурбонова. — Биз, ёшларнинг ўз истеъдод ва қобилиятимизни ҳар томонлама намойиш этишимиз учун барча шароит ва имкониятлар яратиб берилаётган, озгина ютуғимиз ҳам муносиб баҳоланиб, юксак қадрланаётган буюк мамлакат фарзанди эканимиздан фахрланамиз. “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони билан тақдирланганим менга улкан масъулият юклайди ва янги ижодий чўққилар сари ундайди.

Маросим ёш ижрочилар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган