XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 24 Ноябрь 2016

Миллий ахборот маконини ривожлантириш

номзодлар сайловолди дастурларидан алоҳида ўрин эгаллаган

Жамият ва давлат ҳаётининг барча жабҳасига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий қилиш, ахборот соҳасини ислоҳ этиш, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда ахборот олиш эркинлигини кафолатлаш мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.
Аҳолига кенг электрон давлат хизматлари тақдим қилиниши, телекоммуникация инфратузилмасининг такомиллаштирилиши, интернетнинг фуқаролар кундалик турмушининг ҳамма жабҳасига кенг татбиқ этилиши жамият ҳаётини янада демократлаштириш ҳамда эркинлаштириш, давлат бошқаруви тизимини модернизациялашда муҳим аҳамиятга эга.
Мамлакатимизда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлаш, юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг давлат органларига мурожаатларини кўриб чиқишнинг самарали тизимини яратиш давлат ахборот сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгиланган.
Ахборотлаштириш соҳасидаги эришилган натижалар, электрон коммуникациянинг жадал суръатлар билан ривожланиши нуфузли халқаро ташкилотларнинг рейтингларида яққол ўз ифодасини топган. Масалан, БМТнинг электрон ҳукумат ривожланишини баҳолаш рейтингида Ўзбекистон сўнгги йилда ушбу йўналишда 20 бандга юқорилаб, 80-ўринни эгаллади. -“Фуқароларнинг электрон иштироки” индекси бўйича эса 47-ўринга кўтарилди.
Бугун мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига қизғин ҳозирлик кўрилмоқда. Биз Президентликка номзодлар дастурларининг ахборот соҳасига оид мақсад ва вазифаларини қиёсий таҳлил қилиб, сайловчиларга ёрдам бериш мақсадида уларнинг ахборот соҳаси ривожини қандай тасаввур қилишини, улар қандай вазифаларни белгилаб олганини ўрганиб чиқдик.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Сарвар Отамуратовнинг дастурида миллий иқтисодиёт турли тармоқлари, шу жумладан, туризм фаолияти самарадорлигини оширишда илғор ахборот-коммуникация технологиялари салоҳиятидан фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.
Ахборот соҳасида миллий манфаатларимиз ҳамда халқимиз маданияти ва маънавиятининг ўзига хослигини сақлашни таъминлашга қаратилган миллий ахборот-коммуникация соҳасини ривожлантиришнинг узоқ муддатли стратегияси сифатида номзод қуйидаги йўналишларни белгилаб олган: “Миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини ривожлантириш, миллий ахборот хавфсизлигини таъминлаш вазифаларини ҳал этиш; аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги фуқароларнинг юқори даражада ахборотга эга бўлишини таъминлаш; идоралараро ва идора мажмуаларининг ахборот тизимларини бирлаштирувчи миллий ахборот тизимлари ва миллий ахборот ресурсларини, айниқса, интернетнинг миллий сегментларини ривожлантириш” ва бошқалар шулар жумласидандир.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёевнинг дастурида давлат бошқаруви ҳамда суд ҳокимияти тизими самарадорлигини оширишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга аҳамият берилган. Хусусан, “Суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларимизнинг бош вазифаси — бу суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ишончли ҳимоясини, одил судловнинг мустаҳкам кафолатини таъминлашдан иборат. Шу муносабат билан судьяларнинг ваколат муддатини узайтириш, ...суд-тергов фаолиятига илғор илмий-техника воситалари ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилади”.
ЎзЛиДеПдан номзоднинг дастурида ҳуқуқ-тартибот органлари фаолиятининг очиқлиги ҳамда шаффофлигини таъминлаш, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва аҳоли ҳамкорлигининг самарали механизмларини кенг жорий қилиш масалалари ўрин эгаллаган. Унда, айниқса, ахборот соҳасини янада ривожлантириш, ёшларимизни ахборот алмашинувига фаол жалб қилиш йўллари таклиф этилаётгани муҳимдир. Жумладан, дастурда “Айни вақтда ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги сўнгги ютуқларни ўзлаштириш билан бирга, ёшларнинг китоб ўқишга бўлган қизиқишини ошириш, аҳолининг китобхонлик кўникмасини янада юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини интернетга жойлаштириш ва уларни кенг тарғиб қилиш ишларига алоҳида эътибор қаратамиз”, деб қайд этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан номзод Хатамжон Кетмонов ўз дастурида аҳолига замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан эркин фойдаланишни тақдим этувчи пунктлар тармоғини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар кўриш, шунингдек, судларда ишларни кўриш жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини кенг татбиқ этиш, фуқароларнинг судга мурожаат қилиши ва суд ҳужжатларини олишининг электрон тизимини кенг жорий этишни таклиф қилмоқда. Х. Кетмонов иқтисодиёт йўналишида турли маҳсулот етказувчиларга ўзаро эркин рақобатлашишига имкон берадиган очиқ ҳамда ошкора электрон савдолар йўналишини кенгайтириш орқали давлат харидларини амалга ошириш тизимини такомиллаштиришни устувор вазифа сифатида белгилаб олган.
Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Наримон Умаровнинг дастурида шундай дейилади: “Биз демократик жамиятни матбуот эркинлигисиз, ўз хоҳиш-иродасини эркин билдиришсиз тасаввур қилиб бўлмайди, деб биламиз ва “Ошкоралик — фуқаролик жамиятининг муҳим шартидир” деган тамойилга таянган ҳолда, ахборот соҳасини янада демократлаштириш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратамиз. Ахборот соҳасида рақобат муҳитини янада кучайтириш, олиб борилаётган ислоҳотларнинг, давлат ички ва ташқи сиёсатининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг фаоллигини ошириш зарур, деб биламиз. Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ва парламент назоратини, ҳокимият ва жамоатчиликнинг изчил алоқасини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш устувор вазифамиз ҳисобланади. Шунингдек, биз босма оммавий ахборот воситалари маҳсулотларини тарқатиш соҳасида рақобатни ривожлантиришга, даврий матбуот маҳсулотларининг чакана савдо тармоқларини кенгайтиришга алоҳида аҳамият берамиз”.
Кўриниб турибдики, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг дастурларида ахборот соҳасини ислоҳ қилиш, сўз ва ахборот эркинлигини таъминлаш масалаларига кенг ўрин берилган. Улар мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар моҳияти билан узвий боғланган, уларнинг ечимлари жамиятимиз ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётида, фуқароларнинг сиёсий фаоллигини оширишда, мамлакатимизнинг халқаро ҳамжамиятдан муносиб ўрин эгаллашида муҳим аҳамият касб этади. Номзодларнинг миллий ахборот маконини такомиллаштириш бўйича мақбул ечимларни илгари сураётгани бугунги минтақавий ва глобал ривожланиш натижасида юзага келаётган реал вазият ҳамда мавжуд долзарб муаммоларни ҳал қилиш истаги билан узвий боғлиқдир.


Марҳабо ҒОФУРОВА,
Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси депутати.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган