XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда Транспорт хизмати сифатини янада оширишда муҳим қадам Ислоҳотларнинг янги босқичи Улуғворлик тимсоли, буюк жасорат соҳиби Очиқ ва самарали мулоқотни йўлга қўйиш депутатлар фаолиятида алоҳида ўрин тутади Замон талабини ҳис этмасдан, эскича ишлашга энди ҳеч биримизнинг ҳаққимиз йўқ Баркамол авлод тарбияси Барқарор тараққиёт асоси Танқидий ва таҳлилий фикрлар янги марраларни эгаллаш учун мустаҳкам заминдир Мавжуд камчиликлар ўз жойида ҳал этилади Миллий армиямиз қудратини юксалтириш — долзарб вазифа Ислоҳотлар самарадорлиги кафолати Халқ ишончини оқлаш ҳар биримизнинг зиммамизга улкан масъулият юклайди Кутилаётган натижалар таҳлили Тавсиянома — энг муносибларга
  • 11 Ноябрь 2016

Илм-фан ва амалиёт

Сўнгги йилларда юртимизда илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва демократик янгиланишида фаннинг ўрни ҳамда аҳамиятини юксалтириш мақсадида изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаяпти. Жумладан, Ўзбекистонда физика соҳаси илмий тадқиқот фаолиятининг устувор йўналишларидан бири саналади.

Бугунги кунда назарий ва экспериментал физика соҳасидаги устувор илмий тадқиқотлар энергетика, энергиянинг қайта тикланувчи манбалари, электроника, фотоника ҳамда ускунасозликни ривожлантиришга қаратилган. Маҳаллий ва хорижий илмий марказларда эришилган ютуқларни ўрганиш эса замонавий физика фани ривожининг стратегиясини шакллантиришда алоҳида ўрин тутади. 

Бу ҳақда кеча Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида бошланган “Фундаментал ва амалий физика ривожининг янги тенденциялари: муаммолар, ютуқлар, истиқболлар” мавзуидаги халқаро симпозиумда сўз борди. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ҳамкорлигида ташкил қилинган ушбу тадбирда 27 мамлакатдан 100 га яқин етакчи олимлар, республикамизнинг 200 нафардан зиёд физик олимлари, турли вазирлик ва идоралар вакиллари, катта илмий ходим-изланувчилар, талаба-ёшлар ҳамда оммавий -ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда. 

Унда тўрт йўналиш — назарий физика ва астрофизика, экспериментал физика, қайта тикланувчи энергия манбалари ва янги материаллар борасидаги муаммолар, ютуқлар ва -истиқболдаги тенденциялар муҳокама қилинмоқда. Шунингдек, жаҳон физикасидаги долзарб фундаментал ҳамда амалий масалалар ҳақида маърузалар тингланиб, ўзаро фикр алмашиш кўзда тутилган. 

Халқаро анжуманнинг очилиш маросимида таъкидланганидек, истиқлол йилларида мамлакатимизда илм-фаннинг барча йўналиши каби физика ва астрономия соҳасида ҳам ривожланган давлатлар тадқиқотчилари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий тадқиқотларни кенгайтириш учун катта имкониятлар очилди. Эришилаётган натижалар эса қувонарлидир.

2007 йил октябрда мустақил Ўзбекистон тарихида илк бор Майданак расадхонасида қуёш тизимидаги янги кичик планета аниқланди. Гарвард кичик планеталар маркази уни 2009 йилда 21027-рақам билан расмийлаштирди. Биринчи Президентимиз Ислом -Каримовнинг таклифи билан 2010 йилда бу кичик сайёрага “Самарқанд” номи берилди. Ёки Ўзбекистон физиклари янги усуллар асосида дунёда биринчи марта йиғилган қуёш энергиясини қўллаб, Келвин градуслари бўйича 110 — 150 даража ҳароратда ўта ўтказувчанлик ҳолатига ўтадиган материалларни олди. 2007 йили олимларимиз қаттиқ қоришмалар асосидаги истиқболли ярим ўтказгичларни кашф қилди ҳамда мамлакатимизда илк бор поликристалли кремний олиш бўйича такомиллаштирилган замонавий технологияни яратди. 

Мамлакатимизда анъанавий ўтказиб келинаётган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида ҳар йили физик олимларимизнинг инновацион лойиҳалари кенг намойиш қилиниб, ишлаб чиқаришга татбиқ этилмоқда. Бу йилги ярмаркада ҳам уларнинг ишланмалари кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Жумладан, ЎзФА “Физика-Қуёш” илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси олимлари ишлаб чиққан қўп тармоқли термоэлектрик генератор иссиқлик энергиясини (ўтинли печ, буғ энергияси, газ-дизель ёқилғиси, иссиқлик ажратадиган турли иш қурилмалари, қуёш иссиқлик энергияси) тўғридан-тўғри ва узлуксиз электр энергиясига айлантириб беради. Уни автомобиль, мобиль телефон, видеокамера, ноутбук, қўриқлаш тизимлари ва ёнғин сигнализацияларида, телевизор, компьютер, аудиотехника ҳамда бошқа қурилмаларни қувватлантиришда қўллаш мумкин. 

Биринчи Президентимизнинг 2016 йил 11 майдаги “Ўзбекистон Миллий университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан ЎзФА Ядро физикаси институти ва ЎзМУ қошидаги Амалий физика илмий-тадқиқот институти тугатилиб, Миллий университетнинг физика факультетига бирлаштирилди. Улар негизида факультет қошида 6 та илмий лаборатория ташкил этилди. Бу билан физика соҳасидаги илмий салоҳият бирлаштирилиб, илмий фикр алмашувлар ва ҳамкорликка кенг имконият яратилди. 

Бугун факультет жамоаси Россия Фанлар академиясининг Физика институти, Москва давлат университети, Санкт-Петербург оптика ва механика университети, Киев Миллий университети, Харьков физика институти, Жанубий Кореянинг Пусан, Чунхай Миллий университетлари, Германиянинг Потсдам университети, Белград Астрономия обсерваторияси ва Радиоастрономия институти (Сербия), Хитойнинг Физика ва кимё институти каби жаҳондаги етакчи олий ўқув юртлари олимлари билан ўқув-услубий, илмий тадқиқот соҳаларида ҳамкорлик қилмоқда. 

Мазкур нуфузли анжуман бугун жаҳон физикасидаги фундаментал ва амалий масалаларни муҳокама қилиш билан бирга, ўзбек физика мактабининг салоҳиятини халқаро миқёсда яна бир бор кенг намойиш этиш имконини беради. 

 

Мақсуд ЖОНИХОНОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган