XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ўзбекистон ва Сингапур Президентлари бир-бирларини қутладилар 2018 — 2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида Душанбеда бўлиб ўтган Ўзбекистон кўргазма-ярмаркаси якунлари Ёш ўзбек олими —  халқаро мукофот соҳиби «Электрон парламент» тизими жорий этилади Коммунал хизмат кўрсатиш сифати тубдан яхшиланади Эзгуликка бахшида умр Юксак салоҳиятли авлод истиқболи ва ҳуқуқий кафолат Глобал тармоқдаги сирли найранглар Илғор тажриба самараси Жаҳон кубоги босқичи якунланди Моҳир чавандозлар баҳси Асосий мақсад – одамларнинг розилиги, юртимиз ободлиги Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида давлат бошқаруви тизимини такомиллаштириш тўғрисида 2017 — 2021 йилларда ичимлик суви таъминоти ва канализация тизимларини комплекс ривожлантириш ҳамда модернизация қилиш дастури 2017 — 2021 йилларда маиший чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш ва ривожлантириш Ҳаракатлар стратегияси ижроси изчил таъминланмоқда Маҳаллий Кенгашлар фаолияти самарадорлигини ошириш — давр талаби Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ислоҳотларга дахлдорлик  ва масъулият Аҳолига малакали тиббий хизмат кўрсатиш депутатлар муҳокамасида Амалиёт ва назария уйғунлиги Уй-жой коммунал соҳасида янги босқич Эҳтиромдан кўнгиллар обод Эъзоз топган қадриятлар Ўзбекистон Иқлим ўзгариши бўйича Париж битимига қўшилди Ижодкорлар билан учрашув Таҳлиллар амалий ишлар кўламини янада ошириш зарурлигини кўрсатмоқда Маҳаллийлаштириш ва экспорт масалалари муҳокама қилинди
  • 05 Ноябрь 2016

Малакали кадрлар тайёрлаш — устувор мақсад

Буюк аждодлар хотирасига ҳурмат кўрсатиш, улар қолдирган бой меросни асраб-авайлаш, эъзозлаш билан бирга, бугунги авлодни олижаноб фазилатлар соҳиби этиб тарбиялашга юртимизда жиддий эътибор қаратиб келинмоқда. Шу мақсадда таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилаётган ютуқлар хорижликлар томонидан юқори баҳоланаётир.

Ёшлар ижод саройида бошланган “International Study Uzbekistan Expo — 2016” халқаро таълим кўргазмаси ҳам мазкур соҳада мамлакатимизда эришилган муваффақиятлар ва йўлга қўйилган халқаро ҳамкорликнинг ёрқин намойишига айланди.

“ITE Uzbekistan” компанияси ҳамда Британия Кенгаши томонидан ташкил этилган тадбирда мамлакатимиз ҳамда қатор хорижий давлатларнинг таълим соҳасига оид янгиликлари, олий ўқув юртлари фаолияти, грант дастурлари, чет тилларни ўрганишга оид маърифий дастурлари билан танишиш мумкин.

Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети ректори К. Каримов, Буюк Британиянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси К. Аллан, “ITE Uzbekistan” -компанияси раиси Н. Ҳасанова ҳамда бошқалар Ўзбекистонда таълим соҳасида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар натижасида мазкур йўналишдаги халқаро ҳамкорлик кўлами тобора кенгайиб бораётганини таъкидлади.

Таълим-тарбия соҳасида ўтказиладиган чуқур ўйланган ислоҳотлар, аввало, онг ва тафаккурдаги ижобий ўзгаришларга йўл очса, пировардида халқ маънавияти такомилида ҳал қилувчи аҳамият касб этади. Мустақиллик йилларида ишлаб чиқилган “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида”ги қонунлар асосида яратилган малакали кадрлар тайёрлаш тизими ўзининг стратегик мақсадларга эга экани билан  юртимизнинг буюк келажагини қуришда муҳим роль ўйнамоқда.

Юксак маънавиятли, ўзининг мустақил фикрига эга, замонавий билим ва технологияларни ўзлаштиришга қодир баркамол авлодни тарбиялашга қаратилган ушбу тизим Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири -сифатида белгиланганини яққол ифодалайди.

Биринчи Президентимизнинг 2012 йил 10 декабрдаги “Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ёшларга замонавий билимлар асосида хорижий тилларни пухта эгаллаши учун кенг имкониятлар яратди.

Мамлакатимиз таълим тизимининг барча босқичида Германия, Буюк Британия, Жанубий Корея, Япония ва бошқа бир қатор ривожланган давлатлар билан ҳамкорликда педагогларнинг касб малакасини ошириш, масофавий таълим, ўқитишга илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш, чет тилларни пухта ўрганишга доир қатор лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда. 

Мазкур тадбирдан кўзланган асосий мақсад олий таълим соҳасида ахборот алмашиш, хорижий таълим имкониятлари, олий таълим олишни давом эттириш ва малака оширишга доир маълумотлардан ёшларни хабардор қилишдир. Кўргазма иштирокчилари юртимиз ҳамда Буюк Британия, Малайзия, Россия, Хитой, Руминия, Франция, Япониядаги инжиниринг, инновацион технологиялар, режалаштириш ва статистика, туризм ва меҳмонхона бизнеси, табиий фанларга ихтисослаштирилган олий таълим масканларидаги ўқув йўналишлари, таълимдан кейинги, бизнес, таътил дастурлари, тил ўрганиш курслари бўйича кенг маълумотга эга бўлиши мумкин. 

Буларнинг барчаси навқирон авлод камолотига қаратилгани, уларни келгусида -замонавий талабларга жавоб берадиган етук мутахассислар этиб тарбиялашга хизмат қилиши билан алоҳида аҳамиятлидир. 

 

Мақсуд ЖОНИХОНОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+