XS.UZ
Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши 2017 — 2021 йилларда  қайта тикланувчи энергетикани  янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди Қадриятлар тараннум этилган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида Улкан таассуротлар, муросасиз беллашувлар, ёрқин натижалар Орият, ғурур ва шижоат баҳси Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига
  • 31 Октябрь 2016

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ёшлар таълим-тарбиясида алоҳида аҳамиятга эга

Бугун ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш мушкул. Барча соҳа ривожида ҳам ана шу замонамиз мўъжизаси алоҳида аҳамият касб этмоқда. Хусусан, кутубхона тизимининг компьютерлаштирилиши юртдошларимизнинг керакли адабиётлар билан танишиш, қулай ва тезкор ахборот олиш имкониятларини янада кенгайтираётир.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Биринчи Президентимизнинг 2011 йил 23 февралдаги “2011 — 2015 йилларда ахборот-коммуникация технологиялари негизида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматлари кўрсатишни сифат жиҳатидан ривожлантиришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги ислоҳотларни юқори босқичга олиб чиқди.

Пировардида зиё масканлари янги нашр қилинган адабиётлар билан бойитилиб, соҳага илғор технологияларнинг жадал кириб бориши, хусусан, компьютер ёрдамида уларнинг электрон нусхаларини яратиш, масофадан туриб ўқитиш сингари тезкор фаолият турлари жорий этилди.

Бу жиҳатлар кеча пойтахтимизда ниҳоясига етган “INFOLIB — 2016" V Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасидаги қатор тадбирларда яна бир карра ёрқин намоён бўлди.

Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш, Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими, Маданият ва спорт ишлари, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Ўзбекистон Фанлар академияси, Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур ҳафталикдан кўзланган асосий мақсад ёшларнинг мутолаа маданиятини юксалтириш, маданий-маънавий меросимизни асраш, ахборот-кутубхона фойдаланувчиларига интернет орқали сифатли хизмат кўрсатиш имкониятларини кенгайтиришдан иборатдир.

Бу йилги анжуманда юртимизнинг турли ҳудудлар, вазирлик ва идоралар таркибидаги ахборот-кутубхона масканлари фаолиятини кенг ва атрофлича ўрганиш, таҳлил этиш, илғор иш тажрибасини оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилди. Унинг ранг-баранг ва қизиқарли тадбирларида ўқувчилар, талабалар, китобхонлар фаол қатнашди. Соҳа мутахассислари иштирокидаги “Мустақилликнинг 25 йили: минтақалар ривожланиши динамикаси” номли видеомулоқот, “Энг яхши ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси — 2016” танлови, “Ахборот-кутубхона ресурслари каталогизациясининг долзарб масалалари” мавзуидаги тренинг, “Ўзбекистон ахборот-кутубхона муассасаларининг библиографик фаолияти: ривожланиш истиқболлари” мавзуидаги ўқув-семинар, “Замонавий ахборот технологиялари асосида ахборот-кутубхона ресурсларини сақлаш, реставрация ва консервация қилиш, электрон базасини яратиш” мавзуидаги ўқув-семинар, “Ахборот-кутубхона соҳасида маркетинг” номли тренинг каби тадбирларда долзарб масалалар муҳокама қилиниб, соҳани ривожлантиришга доир вазифалар белгиланди.

Эътиборлиси, ҳафталикнинг ҳар бир куни алоҳида йўналишда номланди. Жумладан, “Очиқ эшиклар”, “Ижод”, “Кўрик-танловлар”, “Билимлар ва хорижий тиллар”, “Маданиятлар хилмахиллиги” каби шиорларда учрашувлар, анжуманлар уюштирилди. 

Миллий кутубхона, Халқ таълими вазирлиги, ЮНЕСКОнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси ҳамкорлигидаги “Ўқувчининг ахборот маданияти” номли ўқув-методик мажмуаси тақдимоти 1 — 4-синф ўқувчиларининг китобхонлик, интернет ва бошқа манбалардаги маълумотлардан фойдаланиш маданиятини оширишга хизмат қилган бўлса, “ZiyoNET” тармоғида масофавий таълим воситалари” номли ўқув дастурлар тақдимоти педагоглар, талабалар, мактаб ёшидаги ўғил-қизлар учун бирдек қизиқарли бўлгани, шубҳасиз. 

— Ҳафталик доирасидаги тадбирлардан олам-олам таассурот олдим, — дейди пойтахтимизнинг Шайхонтоҳур туманидаги 20-умумтаълим мактаби ўқувчиси Жавоҳир Жўраев. — Айниқса, ёзувчи ва шоирлар, санъаткорлар, олимлар, шунингдек, “Рио — 2016”да ғолиб бўлган спортчиларимиз иштирокидаги мулоқотларда фаол қатнашдим. Келажакда ўзим ҳам юртимиз равнақига ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишишни мақсад қилдим. 

Тадбирлар давомида турли танлов ва кўргазмалар ҳам етакчи ўринни эгаллади. Хусусан, хорижий давлатларнинг элчихоналари, Британия кенгаши, Тошкентдаги Гёте институти билан ҳамкорликдаги анжуманларда илғор маърифий дастурлар ҳақида тўлақонли маълумотлар берилди, зиё масканлари ўртасидаги “Энг яхши ахборот-кутубхона муассасаси мутахассиси — 2016” танлови, Тошкент шаҳридаги умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар ўқувчиларининг “Китоб уммони бўйлаб саёҳат” адабий савол-жавоб ўйини, “Таълим соҳасидаги ҳуқуқингизни биласизми?” викторинаси, “Юртим — менинг расмларимда” деб номланган болалар расмлари, “Ўзбекистон келажаги —  менинг тасаввуримда” деб номланган адабий танловлар натижалари ҳам эълон қилинди.

Тадбир доирасида халқ амалий санъати бўйича семинар-тренинг, ўймакорлик, гиламдўзлик ва каштадўзлик бўйича маҳорат сабоқлари ўтказилди, шунингдек, озарбайжон, рус, уйғур, поляк, татар, қозоқ ва корейс миллий маданият марказлари бадиий жамоалари иштирокида концерт намойиш этилди. 

Омонулла ФАЙЗИЕВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган