XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 20 Октябрь 2016

Таълим ва маърифат — тараққиёт омили

Шиддат билан ўзгариб бораётган, турли янги таҳдид ва хавфлар пайдо бўлаётган бугунги даврда маънавият ва маърифатга, ахлоқий тарбия, ёшларнинг билим олишлари ҳамда баркамол бўлиб улғайишларига эътибор қаратиш ҳар бир миллат учун устувор вазифалардан бирига айланди.  

Куни кеча пойтахтимизда “Таълим ва маърифат — тинчлик ва бунёдкорлик сари йўл” эзгу ғояси остида ўтказилган Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг 43-сессияси айнан юксак маънавият башарият фаровонлигининг асосий омилларидан эканлигини, муқаддас ислом дини бу борада муҳим ўринга эгалигини яна бир карра намоён этди. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёевнинг мазкур сессиянинг очилиш маросимидаги нутқида муқаддас ислом қадриятларини асраб-авайлаш ва ривожлантириш, мусулмон халқлари ўртасида ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётни таъминлашга урғу берилгани ниҳоятда аҳамиятли бўлди. Унда келтирилган устувор вазифалар айни чоғда барча иштирокчи давлатлар вакиллари томонидан самимий, миннатдорлик билан кутиб олинди ҳамда уларда катта қизиқиш уйғотди. 

Дарҳақиқат, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти ташаббуси билан азалий қадриятларимиз ва ахлоқий фазилатларни ўзида мужассам этган муқаддас динимизни асраш ҳамда қадрлаш, нафақат ислом олами, балки жаҳон цивилизацияси тарихида буюк ишлари билан ном қолдирган аждодларимиз меросини ўрганиш, уларни навқирон авлодга тўла-тўкис етказиш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилди. Айниқса, ёшларнинг замонавий билимлар билан бир қаторда, диний илмларни ўзлаштиришлари учун имкониятлар яратиш, улар қалбида миллий қадриятлар, эзгу анъаналарга нисбатан чуқур ҳурмат туйғусини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилди. Чунончи, 1999 йили Тошкентда Марказий Осиёда биринчи Ислом университети очилгани, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган 10 та диний таълим муассасасининг иккитаси хотин-қизлар ўқув муассасаси экани фикримиз далилидир.  

Албатта, бунда мустақил тараққиётимизнинг ўтган 25 йили давомида барча соҳа қаторида таълим-тарбия тизими ислоҳ қилиниб, бу борада, аввало, соҳанинг ҳуқуқий асослари яратилгани ва изчил такомиллаштириб борилаётгани муҳим омил бўлмоқда. Хусусан, 1997 йил 29 августда қабул қилинган ва ҳаётга самарали татбиқ этилаётган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури жиддий изланиш ва тадқиқотларнинг, жаҳондаги тараққий топган мамлакатлар тажрибасини  умумлаштиришнинг натижаси сифатида ўз нуқтаи назари ва қатъий позициясига эга бўлган, ҳар томонлама етук ва мустақил фикрлайдиган шахсларни вояга етказишдек эзгу мақсадларни рўёбга чиқармоқда. “Таълим тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, маориф тизими тубдан янгиланди. Энг муҳими, таълим олувчиларнинг юксак тайёргарлик даражаси, малакаси, маданий ва маънавий-ахлоқий савиясининг сифатига нисбатан қўйиладиган зарур талабларни белгилаб берувчи давлат таълим стандартлари ишлаб чиқилди ва адабиётларнинг янги авлоди яратилди. Яқинда Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни янги таҳрирда қабул қилингани келажагимиз эгаларига эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг янги босқичини бошлаб берди, десак, асло янглишмаймиз. 

Айни пайтда депутатлар томонидан мазкур Қонуннинг аҳамияти, мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик вакиллари, айниқса, ёшларга атрофлича тушунтириш ишлари жадаллик билан олиб борилаётир. Бундан кўзланган мақсад — мамлакатимизда ҳар бир йигит-қизнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ташаббусларини рўёбга чиқариш, пухта билим, замонавий касб-ҳунар эгаллашларига кўмаклашиш учун яратилган шарт-шароитдан уларнинг унумли фойдаланишларини таъминлаш, навқирон авлодда илм-фанга ва таълим олишга интилиш туйғусини кучайтиришдир.

Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан Самарқандда Имом Бухорий ёдгорлик мажмуи қошида ихтисослашган халқаро илмий тадқиқотлар марказини ташкил қилиш бўйича билдирилган таклиф ислом олами вакилларининг диққатини тортди. Бу нафақат ислом маданияти, балки умумбашарий цивилизацияга беназир ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг кўп қиррали диний-маънавий меросини ўрганиш имкониятини кенгайтиради. Айни чоғда Самарқанднинг мусулмон маданияти дурдоналаридан бири эканлигини амалда намоён этади, шу билан бирга, ўсиб келаётган ёш авлодда ислом қадриятлари ва маданиятини тўғри англаш ҳамда қабул қилишга оид тушунчаларини янада бойитишга хизмат қилади.  

Ўзбекистоннинг яна бир ташаббуси Таълим, фан ва маданият масалалари бўйича ислом ташкилотининг махсус кафедрасини Тошкент ислом университети таркибида ташкил этиш билан боғлиқ бўлиб, бу мусулмон дунёсидаги таълим, илм-фан ва маданият тарихи ҳамда уларнинг ҳозирги ҳолатини ўрганиш, айни йўналишда талабалар учун чуқурлаштирилган махсус ўқув курсларини йўлга қўйишда муҳим ўрин тутади.

Умуман айтганда, Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг сессиясида ўртага ташланган масалалар долзарблиги билан устувор аҳамиятга эга бўлиб, тинчлик ва барқарорлик йўлидаги изчил ҳамкорлик ҳамда ҳамжиҳатликнинг юксак даражасини таъминлайди. 

 

Авазбек ЖАЛИЛОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси 

Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган