XS.UZ
Мамлакатимизда Биринчи Президентимизни хотирлаш тадбирлари бўлиб ўтди Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг истиқболли ёш педагог ва илмий кадрларнинг малакасини ошириш “Истеъдод” жамғармаси фаолиятини янада такомиллаштириш Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш  чора-тадбирлари тўғрисида Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда мол-мулкни реализация қилиш тартиб-таомилларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Соғлом фарзанд — оила қувончи, жамият ютуғи Ўзбекистон Президенти Туркия миллий мудофаа вазирини қабул қилди Наманган: Ташаббуслар, режалар, натижалар Туркия делегациясининг ташрифи Нуреттин Жаникли: ўзаро ҳамкорлигимиз янги босқичда давом этмоқда Халқаро алоқалар ривожи — иқтисодий тараққиётнинг муҳим омили Мурожаатларга эътиборсизлик фуқароларнинг идорама-идора сарсон бўлишига олиб келади Эскича ишлаш ва ҳисоботлар ортидан қувиш фаолият самарадорлигига тўсқинлик қилади Сиёсий партиялар қонун лойиҳалари юзасидан электорат фикрларини ўрганмоқда Бошқарув тизимидаги ислоҳотлар Замонавий солиқ сиёсати: ютуқ ва камчиликлар таҳлили «Ўзбекистон: кашф этилган янгиликлар» Талаб қилишга ҳақлисиз Энергия сарфи қисқарди Барқарор ўсиш кузатилади Соҳибқирон назарига тушган қишлоқ Ғаройиб ликопча Учта олтин ва тўртта кумуш медаль ўзбекистонлик паралимпиячиларга насиб этди Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: навқирон авлод манфаатларини ҳимоя қилишнинг янги тизими Электоратга берилган ваъдалар устидан чиқиш пайти келди Қонун лойиҳалари муҳокамасида янгича ёндашув ХВЖ миссиясининг Ўзбекистонга амалий ташрифи якуни бўйича баёноти Болаларга китоблар тарқатилмоқда Ҳаракатлар стратегияси: юксак тараққиётга эришишнинг ҳуқуқий кафолати
  • 21 Июнь 2016

Тест синовларидаги янгиликлар

Айни кунларда мамлакатимизда навбатдаги ўқув йили ниҳоясига етиши билан академик лицей, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, умуман, талаба бўлишни дилига туккан ёшлар учун ҳаяжонли, масъулиятли ва унутилмас дамлар бошланди. Улкан орзулар оғушида юрган навқирон авлод вакиллари ўз ҳаётидаги энг муҳим қарорлардан бирини қабул қилиши, яъни касб танлаши, эртанги истиқболи йўлида моҳир мутахассис бўлиб шаклланиши керак бўлади. Бунда жорий йилда олий ўқув юртларида ўтказиладиган тест синовларидаги янгиликлар ҳар бир йигит-қизни қизиқтириши табиий.

Мухбиримиз Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори Жаҳонгир ИСМАИЛОВ билан шу ҳақда суҳбатлашди.

— Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Ватанимизни жадал равнақ топтириш мақсадида юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу борада амалга оширилаётган ислоҳотлар таълимни сифат ҳамда мазмун жиҳатидан янада юксак поғонага олиб чиқиш, мутлақо янгича дунёқараш ва тафаккурга эга шахсларни тарбиялаш имконини бераётир.

Юртимиз таълим соҳасида жорий этилган асосий янгиликлардан бири — МДҲ мамлакатлари орасида биринчи бўлиб, олий таълим муассасаларига ўқишга қабул тест синовлари асосида амалга оширилишидир. Мазкур усул ёшлар билими, қобилияти ҳамда лаёқатини аниқлашнинг холис, ҳаққоний, ишончли ва айни пайтда тезкор усули эканини вақтнинг ўзи исботлади.

Энди бевосита бу йилги олий таълим муассасаларига талабаларни қабул қилиш квотаси ҳақида сўз юритсак. Маълумки, Президентимизнинг шу йил 26 майдаги “2016/2017 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарорига асосан, олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилиш квотаси белгилаб берилди. Чунончи, ушбу ўқув йилида бакалавриат таълим йўналишларига 57907 нафар талаба қабули тасдиқланган. Бунда 19120 нафар талаба давлат гранти, 38787 нафари эса тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилинади. Шунингдек, махсус сиртқи таълим шакли бўйича Тошкент кимё-технология институтининг Қўнғирот бўлимига 65 нафар талаба давлат гранти асосида, Тошкент ахборот технологиялари университетига 50 нафар талаба, шундан 15 нафари давлат гранти ва 35 нафари тўлов-контракт асосида талабаликка қабул қилиниши белгиланган.

— Навбатдаги ўқув йилида олий таълим тизимида қандай янги йўналишлар очилаяпти?

— Президентимизнинг юқорида қайд этилган қарорига мувофиқ, республикамиздаги 13 та олий таълим муассасасида 18 та янги таълим йўналиши очилди ва улар бўйича қабул квоталари белгиланди. Уларга кўра, 2016/2017 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент давлат техника университетида саккизта, Тошкент архитектура-қурилиш институтида учта, Тошкент кимё-технология институтида битта, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида битта, Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида битта, Тошкент тиббиёт академиясида битта, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида битта, Тошкент давлат аграр университети, Тошкент давлат аграр университетининг Нукус филиали ҳамда Андижон қишлоқ хўжалиги институтларида иккита янги таълим йўналишига талабалар қабули амалга оширилади.

— Ўтган йили олий ўқув юртларига 605 минг 845 нафар абитуриентдан ҳужжат келиб тушган эди. Бу йил ҳам ана шундай юқори кўрсаткич такрорланадими?

— Охирги 3-4 йиллар маълумотларини таҳлил қилганимизда, олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар сони йилига ўртача 10 — 15 фоиз ўсиб борганлигининг гувоҳи бўламиз. Шуларни ҳисобга олиб айтганда, жорий йилда ҳам олий таълим муассасаларига ҳужжат топшираётган абитуриентлар сони ошиши кутилмоқда. Лекин ҳозирдан бирор аниқ рақамни келтириш ноўрин. Шундай бўлса-да, 2015/2016 ўқув йилида олий ўқув юрти қабул квотасига нисбатан энг кўп абитуриент ҳужжат топширган таълим муассасалари ҳақида айтиб ўтиш мумкин. Жумладан, ўтган йили республика бўйича энг кўп ҳужжат Термиз давлат университетига топширилди. 33 минг 243 нафар абитуриент мазкур таълим масканининг талабаси бўлиш истагини билдирган. Бу бир ўринга 20 нафар йигит-қиз тўғри келди, деганидир. Кейинги ўринларни Жиззах давлат педагогика институти (24 минг 170 нафар), Андижон давлат университети (22 минг 819 нафар), Фарғона давлат университети (22 минг 253 нафар), Қарши давлат университети (21 минг 832 нафар) эгаллаган.

— Давлат тест маркази томонидан тест жараёнларини ўтказишга тайёргарлик қандай давом этаяпти?

— Биз, даставвал, жойларда аудиторияларни тайёрлаш ишлари ҳамда бинолар дислокациясини ўрганиб чиқдик. Шунга биноан, бу йил олий таълим муассасаларига ҳужжат топширадиган абитуриентларнинг кўпайишини назарда тутган ҳолда иш олиб бордик. Бундан ташқари, олий, олий ҳарбий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига қабул бўйича ўтказиладиган тест синовларига Давлат тест маркази вакиллари сифатида иштирок этиши белгиланган 5725 нафар номзод учун тест синови ўтказиш тартиби тўғрисида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида амалий семинар машғулотлари ташкил қилинди. Ўз навбатида, улар томонидан аудитория раҳбари ва кузатувчи сифатида қатнашадиган 127 мингдан ортиқ номзод педагог-ходимлар учун амалий машғулотлар олиб борилди. Машғулотларни сифатли ўтказиш ҳамда юқори тайёргарликка эришиш мақсадида ўзбек ва рус тилларида тест синови тартибига бағишланган ўқув видеофильми, тақдимотлар, кўргазмали қуроллар -тайёрланди ва барча ҳудудга етказилди. Ҳозирги кунда ҳам тест синови ўтказиладиган -бинолар дислокацияси бўйича иш олиб борилмоқда.

— Газетхонларимизга тест синовларидаги мавжуд имтиёзлар ҳақида тўхталсангиз?

— Олий таълим муассасаларига имтиёзли (танловдан ташқари, тест синовлари ва касбий (ижодий) имтиҳонларсиз) давлат гранти асосида қабул қилиш Президентимизнинг 1993 йил 5 февралдаги “Ўзбекистоннинг ўқувчи ёшларини рағбатлантириш чоралари тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 13 октябрдаги “Ўзбекистон иқтидорли ёшларини тақдирлаш ва моддий рағбатлантириш тўғрисида”ги қарори ҳамда шу ҳужжатда келтирилган Республика олимпиадалари, танловлари ва спорт мусобақаларини ўтказиш тўғрисида Низом асосида амалга оширилади.

Президентимизнинг 1999 йил 10 июндаги “Зулфия номидаги Давлат мукофотини таъсис этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаш тўғрисида”ги Фармони асосида қабул қилиш ҳам ана шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими, Соғлиқни сақлаш, Маданият ва спорт ишлари вазирликлари ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар томонидан ҳар йили ўтказиладиган республика танловлари ғолиблари ҳам мазкур имтиёзга эга.

Шунингдек, муддатли ҳарбий хизматдан бўшаш чоғида олий таълим муассасаларига кириш учун тавсияномалар олган ҳарбий хизматчилар учун тест синовларида жамғарилиши мумкин бўлган умумий баллнинг 27 фоизи миқдорида (61,2) балл берилиши имтиёзи ҳам мавжуд.

— Суҳбатимиз сўнгида тест синовларига тайёргарлик кўраётган йигит-қизларга қандай маслаҳат берган бўлардингиз?

— Юқорида қайд этиб ўтганимиздек, юртимизда ёшларнинг билим олиши учун жуда катта имкониятлар яратилган. Бундан йигит-қизлар самарали фойдаланишлари, фурсатни зое кетказмасдан тест синовларига пухта тайёргарлик кўришларини маслаҳат берардик. Ҳар хил тест жавоблари, турли “шпаргалка”ларга чалғимаслик зарур. Булар вақтни беҳуда сарфлашга олиб келади, холос.

Абитуриентларга омад ва талаба бўлиш бахтини тилаган ҳолда, яна тест синовлари жараёнида уларга бериладиган тест материаллари — саволлар китоби, жавоблар варақасининг ўзи ҳақидаги маълумотлар киритилиши белгиланган жойларини тўлиқ, хатосиз расмийлаштиришлари, титул варақаси ҳамда рухсатномасига жавоблар варақаси рақамини бехато кўчириб ёзишлари, шунингдек, имзо қўйилиши керак бўлган барча илова ва шаклларга имзо қўйишни унутмасликларини сўраймиз. Бу уларнинг тест синовининг кейинги босқичида ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашда ёрдам беради.

Омонулла ФАЙЗИЕВ

суҳбатлашди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган