XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 04 Июнь 2016

Тўрт томонлама шартнома

коллеж битирувчилари бандлигини таъминлашга хизмат қилмоқда

Турмуш фаровонлигини белгиловчи мезонлар кўп. Аҳоли бандлиги даражаси — шулардан бири. Зеро, муқим иш жойи доимий даромад манбаи, демакдир. Шу боис мамлакатимиздаги кучли ижтимоий ҳимоя тизими, энг аввало, юртдошларимиз учун муносиб меҳнат ўринлари яратилишини кафолатлайди. Қолаверса, мазкур долзарб масала ёшларга оид давлат сиёсатининг муҳим таркибий қисми саналади.

Ҳар йили касб-ҳунар коллежларини битириб чиқаётган мутахассисларнинг тақдири, келажаги нафақат давлатимиз, балки бутун жамият эътиборида. Ушбу вазифалар ижросига таълим муассасаларидан ташқари, маҳаллий ҳокимликлар, ташкилот ва идоралар, маҳалла мутасаддилари масъул этиб белгиланган. Қувонарлиси, коллеж ўқувчисининг иш жойи таҳсил давридаёқ аниқ бўлаяпти.

Самарқанд вилоятида ҳам бу борада муайян саъй-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. Хусусан, 2015/2016 ўқув йилида ҳудудимиздаги мавжуд 160 та касб-ҳунар коллежини 112 та мутахассислик бўйича 55 мингдан зиёд йигит-қиз тамомлайди. Уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида жорий йилдан эътиборан битирувчилар билан тузиладиган шартномалар тўрт томонлама этиб белгиланди. Мазкур ҳужжатларнинг бевосита туман, шаҳар ҳокимлари томонидан ҳам имзоланиши иш жойларининг аниқлиги, манзиллилигини кафолатлайди.

Дарвоқе, келгуси ўқув йилидан бошлаб касб-ҳунар таълими даргоҳларидаги мавжуд йўналишлар сони 12 тага кўпайтирилиши кўзда тутилаётир. Бу, асосан, муҳандислик, қурилиш, электроника, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, озиқ-овқат саноати, ахборот технологиялари, энергетика каби соҳалар ҳиссасига тўғри келади. Қолаверса, ушбу муассасаларнинг қабул режаларига 10 та янги касб ҳамда 22 та ихтисослик ҳам киритилиши мўлжалланган.

Бундан ташқари, битирувчилар орасидан тадбиркорликка иштиёқи баланд йигит-қизларни барқарор корхоналар, хотин-қизлар қўмиталари, Савдо-саноат палатаси, “Бир дарча” марказлари ҳамда банк муассасаларига бириктиришимиз уларнинг ўз бизнесини ташкил этишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Шунингдек, бундай ёшлар учун “Тадбиркорлик мактаби” очилиб, банк, молия, солиқ тизими ва савдо-саноат палатаси мутахассислари томонидан 41 соатлик амалий машғулотлар ўтказилди. Натижада битирувчилар орасидан бизнес билан шуғулланиш истагини билдирган 5234 нафар ўқувчи рўйхати шакллантирилди.

Жорий йилда вилоят ҳокимлиги, вилоят прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган “Касб-маҳорати”, “Энг яхши мутахассис” ва “Энг яхши бизнес лойиҳа” анъанавий кўрик-танловларида кичик мутахассисларнинг ўз касб маҳоратини тўла-тўкис намойиш этишлари учун имкониятлар яратилиб берилди. Ушбу тадбирларда 39 та йўналиш бўйича 13819 нафар битирувчи қатнашиб, уларнинг 12074 нафари билан 972 та корхона ҳамда ташкилот ўртасида тўрт томонлама шартномалар имзоланди. 100 нафар бизнес лойиҳа муаллифига эса банкдан имтиёзли кредитлар ажратилиши кафолатланди.

Жумладан, “Энг яхши бизнес лойиҳа” танловида 19 та соҳа бўйича ҳужжатлар тақдим қилинди. Шу ернинг ўзида 17 та тижорат банки томонидан 100 та бизнес лойиҳага кредитлар ажратилиши тўғрисида сертификатлар берилди. Тадбирда, шунингдек, ғишт терувчи, сувоқчилик-бўёқчилик юмушлари, кафель териш, электромонтаж ишлари, сув, газ таъминоти ва канализация тизимларини ўрнатиш, ёғочга ишлов бериш ҳамда мебель ишлаб чиқариш, ламинатдан мебель ва паркет пол ясаш, дурадгорлик каби қатор касблар бўйича 2867 нафар битирувчи иштирок этди. Жомбой тадбиркорлик касб-ҳунар коллежи битирувчиси Достон Қобилов 1кв.м. девор ва полга 30 дақиқа ичида кафелларни сифатли териб кўрсатди. Электромонтёр ишлари бўйича Самарқанд маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчилари Ҳасан Мамадалиев, Шаҳзод Ражабов, Қувончбек Яхшибоевга Самарқанд “Иссиқлик манбаи” АЖ, Самарқанд тумани маиший хизмат касб-ҳунар коллежи битирувчилари Санобар Аҳмедова, Зарина Раҳматова, Наргиза Раҳматова, Дурдона Ҳақбердиевага “8-март” МЧЖга ишга кириш таклифи билдирилди.

Тадбирнинг якуний қисми Самарқанд педагогика коллежида ўтказилди. Унда “Энг яхши мутахассис” ҳамда “Энг яхши бизнес лойиҳа” танловлари сарҳисоб этилди. Фаол иштирокчилар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланиб, сертификатларни қўлга киритди. Ўз маҳоратини кўрсатган 105 нафар битирувчи иш берувчилар томонидан меҳнат жамоаларига қабул қилинди.

Бугунги кунда коллежни битириб, жамиятда ўз ўрнини топиш, маълум касб-ҳунар эгаси бўлиш мумкинлигига ота-оналар ҳам, ёшларнинг ўзлари ҳам қатъий ишонишмоқда. Зотан, бунинг учун мамлакатимизда барча шарт-шароит ва имконият муҳайё этилган. Шундай экан, ёшларнинг аҳди қатъий, режаси пухта, шашти баланд бўлса, улар, албатта, ўз кўзлаган мақсадларига эришадилар.

Рустам ЮЛДАШЕВ,

Самарқанд вилояти ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими бошқармаси бошлиғи.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган