XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 04 Май 2016

Илм-фан ютуқлари намуналари

пойтахтимизда бўлиб ўтадиган IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркасида кенг намойиш қилинади

Сўнгги пайтларда мамлакатимизда ишлаб чиқаришга инновацион ишланмаларни кенг татбиқ этиш, илм-фан ҳамда амалиёт уйғунлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бинобарин, бугунги жадал тараққиёт даврини илғор ишланмаларсиз, замонавий технологияларсиз тасаввур қилиш қийин. Президентимизнинг 2008 йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларни янада жадаллаштиришда муҳим ўрин тутмоқда. Жумладан, ушбу ҳужжат асосида ҳар йили ўтказиб келинаётган Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар Республика ярмаркаси фан ҳамда ишлаб чиқариш интеграциясини мустаҳкамлашда катта аҳамият касб этаётир.
2016 йил 11 — 13 май кунлари ушбу ярмарка тўққизинчи бор ташкил қилинади. Шу муносабат билан пойтахтимизда ўтказилган матбуот анжуманида таъкидланганидек, галдаги тадбирда ишланмалар бешта асосий йўналишда намойиш этилади. Жумладан, унинг “Саноат” йўналишида нефть-газ, кимё, тоғ-кон, пахтани қайта ишлаш саноати ва кичик бизнес субъектларига тегишли 150 та ишланма таклиф қилинса, “Ахборот технологиялари”, “Соғлиқни сақлаш ва фармацевтика”, “Қишлоқ хўжалиги” ҳамда “Фан ва таълим” йўналишларидаги илмий ишланмалар ҳам қатнашчиларда алоҳида қизиқиш уйғотиши, шубҳасиз. Чунки уларнинг барчаси замон талабларига мос ҳамда илм-фаннинг энг илғор ютуқларидир.
Шунингдек, атроф-муҳит муҳофазаси, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишга доир ихтиролар ҳам илк маротаба ташкил этилаётган “Экотехнологиялар” бўлимида омма эътиборига ҳавола қилинади.
Ярмаркада ёш олим ва талабаларнинг 70 та илмий тадқиқоти намойиш этилиши баробарида, улар ўртасида танлов ҳам ўтказилиши режалаштирилаяптики, бу форумнинг янада самарали кечишидан далолатдир.


Дилшод УЛУFМУРОДОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган