Журналистлар учун ўқув-семинарлари
XS.UZ
Фоторепортаж: Шавкат Мирзиёевнинг Корея Республикасига давлат ташрифи (22-23 ноябрь) Иш билан банд бўлмаган юртдошларимиз диққатига! Жанубий Корея Ўзбекистонга 500 миллион АҚШ доллари миқдорида сармоя йўналтиради Ўзбекистон — Корея Республикаси: ҳамкорликни ривожлантириш учун мавжуд имконият ва салоҳият тўлиқ ишга солинмаётгани қайд этилди Ўзбекистон ва Қозоғистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Спорт паспорти тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ундан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкин? Тошкентга 24 ноябрь куни Аскар Мамин бошчилигида делегация келади Адлия вазири Руслан Давлетов Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев билан учрашди Парк Вон Сун Шавкат Мирзиёевга Сеул шаҳрининг фахрий фуқаролигини топширади Демократик қадриятларга содиқлик ифодаси Тошкент метрополитени: Ривожланишнинг дадил одимлари Дарёнинг ҳам эгаси бор! Сайёҳ кейинги сафар гилам олади Фермер хўжалигида энди чеварлар ҳам ишлайди Антиқа гуруч «Китоб 24» акцияси: Фаол мутолаа майдони Хоразмда Халқаро Амударё кунлари Икки босқичли модернизация Жиноятнинг илдизи қаерда? Олтинкўлнинг кўркам бозори Ислом Каримов ёдгорлик мажмуасида Япониянинг «Сока Гаккай» ташкилоти вице-президенти Кендзи Йосиго билан учрашув ўтказилди Эксклюзив: Мун Чжэ Ин Мирзиёевни Кореяга нима учун таклиф қилганига изоҳ берди Кореяда “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев” номли китоб чоп этилди Шавкат Мирзиёев Жанубий Корея - Ўзбекистон бизнес-форумида иштирок этди Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади
  • 16 Март 2016

Журналистлар учун ўқув-семинарлари

ОАВ вакилларининг фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови ҳамда маҳаллалар фаолиятига оид билим ва малакасини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2016 йил 5 мартдаги қарори билан тасдиқланган 2016 йил май-июнь ойларида фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда ўтказишга доир Тадбирлар режаси ижросини таъминлаш доирасида маҳаллий оммавий ахборот воситалари вакиллари учун ўқув-семинарлари ўтказилаётир.

“Фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловининг очиқ ҳамда ошкоралигини таъминлашда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва роли” мавзуидаги икки кунлик ҳудудий ўқув-семинарлари Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди томонидан “Маҳалла” фонди, бошқа манфаатдор давлат органлари ҳамда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликда ташкил этилаяпти.

Яқинда Тошкент, Сирдарё, Жиззах вилоятларидаги оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган журналистлар учун ўтказилган ўқув-семинарида Сенат аъзолари, Соғлиқни сақлаш,  Ички ишлар, Халқ таълими вазирликлари, “Маҳалла” фонди, Республика Хотин-қизлар қўмитаси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти, Савдо-саноат палатаси ва бошқа ташкилотлар мутахассислари маърузалар билан қатнашди.

Тадбирда бўлажак фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови мамлакатни демократлаштириш ва либераллаштириш, кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш жараёнлари тобора чуқурлашиб бораётган бир шароитда -ўтказилаётгани ҳамда бу ҳар бир иштирокчидан, шу жумладан, журналистдан катта билим ва малака талаб этиши таъкидланди. Шундан келиб чиққан ҳолда, юртимизда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини -мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантириш, фуқаролик жамиятининг муҳим бўғини сифатида унинг моҳияти ва аҳамиятини ошириш борасида бажарилган ишлар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепциясида фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг фаолиятини такомиллаштиришга оид илгари сурилган устувор вазифалар маҳалла институтининг жамият ҳаётидаги ўрнини янада оширишда ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлди. Жумладан, 2013 йилда қабул қилинган янги таҳрирдаги “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни маҳаллаларни аниқ йўналтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказларига айлантиришда, шунингдек, уларнинг давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати олиб боришдаги фаолиятини такомиллаштиришга хизмат қилмоқда. Ҳозир фуқаролар йиғинлари томонидан илгари маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тааллуқли бўлган 30 дан зиёд вазифалар муваффақиятли тарзда бажариб келинаётир. 

Шу билан бирга, янги таҳрирдаги “Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) ва унинг маслаҳатчилари сайлови тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари раислари сайлови тизимини янада такомиллаштириш, раислар ва уларнинг маслаҳатчилари энг муносиб фуқаролар ичидан сайланишини таъминлашга қаратилган қоидалар ўз ифодасини топди. 

Жорий йилда фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларига ўтказиладиган навбатдаги сайловга тайёргарлик жараёнларида ҳудудларда сайловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ҳудудий комиссиялар ҳамда ишчи гуруҳлар аъзолари, фуқаролик жамияти инс-титутлари, шу жумладан, ОАВ вакиллари иштирокида сайлов тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини тушунтириш юзасидан давра суҳбатлари, ўқув-семинарлари ташкил этилади. 

— Мамлакатимизда “Кучли давлатдан — кучли фуқаролик жамияти сари” тамойили асосида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда, — дейди  “Гулистон янгиликлари” газетаси бош муҳаррири Ф. Тошматов. — Бу борада фуқаролик жамияти институтлари, хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари алоҳида ўрин тутади. Шу боис истиқлол йилларида унинг қонунчилик асослари яратилиб, тобора такомиллаштириб борилмоқда. Жорий йилнинг май-июнь ойларида бўладиган фуқаролар йиғинлари раислари  ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови моҳияти ҳамда аҳамияти, уларга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш жараёнларидан газетхонларимизни хабардор қилиб бориш биздан пухта билим ҳамда масъулиятни талаб этади. Шу маънода, ўтказилган ўқув-семинари ҳар бир иштирокчи учун фойдали бўлди, деб ўйлайман.  

Ўқув-семинарида журналистлар учун фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови, маҳалла институтини такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлаш соҳасида давлат сиёсатининг мазмун-моҳияти, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг ижтимоий-иқтисодий асослари, соҳада амалга оширилаётган ишлар ва эришилаётган натижалар, фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятига оид турли жанрлардаги материалларни тайёрлашда журналист маҳорати каби йўналишлар бўйича машғулотлар олиб борилди.

— Фуқаролар йиғинлари раислари ва уларнинг маслаҳатчилари сайлови жараёнларини ёритиш журналистдан нафақат иқтидорни, айни чоғда соҳа қонунчилиги ҳақидаги чуқур билим ва бу борадаги ҳар бир янгиликдан бохабарликни талаб этади, — дейди “Тошкент ҳақиқати” газетаси мухбири 

Н. Расулова. — Бошқача айтганда, маҳалла мавзусини ёритиш истагидаги ОАВ вакили ихтисослашиши керак бўлади. Ана шунда кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Ўйлайманки, икки кунлик ўқув-семинарида олган билимларимиз бу борада бизга қўл -келади.

Ўқув-семинарида қайд этилганидек, сайловнинг қонуний асосда очиқ ва ошкора ўтишини таъминлаш муҳим ҳисобланади. Бу борада оммавий ахборот воситалари алоҳида ўрин тутади. 

Бундай тадбирларни мамлакатимизнинг барча ҳудудида ташкил этиш ва уларда 300 нафардан зиёд журналистни қамраб олиш режалаштирилмоқда.

 

Зокир ХУДОЙШУКУРОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР