XS.UZ
Асосий мақсадимиз – мамлакатимизни янада тараққий эттириш ва халқимиз фаровонлигини юксалтиришдир Ташқи ишлар вазирлигида учрашув ШҲТ: Тинчлик ва ҳамжиҳатлик йўлидаги ҳамкорлик истиқболлари Савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланмоқда Ҳаракатлар стратегияси Барқарор ривожланиш мақсадларига уйғундир Соғлом турмуш тарзи тарғиботи «Юқори маошли ва обрўли ишга киришни хоҳлайман» Юртни мадҳ этган шоир Ғолиблар аниқланди Иқлим ўзгаришларига мослашиш экологик муаммоларнинг салбий оқибатларини юмшатишга хизмат қилади Ўзбек саҳнасида жаҳон классик мусиқасидан намуналар янгради Ўзбекистон Президенти Туркия ташқи ишлар вазирини қабул қилди Ўзбекистон Президенти АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондонини қабул қилди Мевлут Чавушўғлу: ҳамкорликнинг янги саҳифалари Очиқ, дўстона ва прагматик сиёсат Фаластин делегациясининг учрашувлари Оила юртдошларимиз учун олий қадрият ҳисобланади Имтиёз ва енгилликлар истиқболли лойиҳаларга йўл очмоқда Фракцияларда долзарб масалалар кўриб чиқилди Инсон хотираси боқий, қадр-қиммати улуғ Дастлабки чорак таҳлили Унутилмас кун қувончи Инновацион ва ижодий ғоялар намойиши Янги маслаҳатчилар ўз фаолиятларини бошлади «Ёш чегарачилар» беллашдилар «Энг намунали оила» республика танлови Қўшиқларга кўчган қалб туғёни 2017 — 2021 йилларда кўп хонадонли уй-жой фондини сақлаш ва ундан фойдаланиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари Миллат ифтихори, фахр ва ғурури Ҳудудий саноат ярмаркалари
  • 28 Октябрь 2015

Инновациялар — изчил тараққиёт омили

Абу Райҳон Беруний номидаги Тошкент давлат техника университетида “Инновация — 2015” анъанавий халқаро илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди.

Тармоқлараро стратегик инновациялар ва ахборотлаштириш маркази, Тошкент давлат техника университети ҳамда бошқа бир қатор ташкилотлар томонидан уюштирилган ушбу тадбирда таълим, илм-фан соҳаси, саноат тармоқлари вакиллари, тадбиркорлар, шунингдек, хорижий давлатлардан олимлар қатнашди.
Анжуманда инновациялар мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, интеллектуал салоҳиятни ҳимоя қилиш ва такомиллаштириш, янги саноат ҳамда молиявий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқариш соҳаси фаолиятини кенгайтириш, маҳсулот сифатини ошириш, унинг экспортбоплигини таъминлашга доир вазифаларни ҳал этишда муҳим ўрин тутиши ҳақида сўз юритилди.
Ўзбекистон илм-фани бугунги кунда ўзгариб бораётган бозор талабларига жавоб берадиган, юқори технологияли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга йўналтирилган инновацион иқтисодиётнинг технологик базасини яратиш борасида улкан имкониятларни намоён этмоқда. Моҳиятига кўра ноёб бўлган Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга татбиқ этилиши натижасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар, жумладан, инновация лойиҳалари амалга оширилишини таъминлайдиган академик ҳамда олий ўқув юрти илм-фанининг ривожланган сектори фаолият кўрсатмоқда.
Давлатимизнинг соҳага бўлган эътибори натижасида янги тадқиқот йўналишлари очиш ва мавжудларини ривожлантириш учун қулай шароит яратилмоқда. Президентимизнинг 2006 йил 7 августда қабул қилинган “Фан ва технологиялар ривожланишини мувофиқлаштириш ва бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”, 2008 йил 15 июлда имзоланган “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ва 2010 йил 15 декабрдаги “2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида”ги қарорлари инновацион фаолиятни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этаётир.
Анжуманда саноатчилар, олимлар, тадбиркорлар саъй-ҳаракатларини долзарб вазифа — мамлакатимизни инновацион ривожлантириш жараёнларини жадаллаштириш йўлида бирлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Тадбирда иқтисодиёт тармоқларидаги инновацион жараёнлар, технологиялар, табиий, минерал хом ашё ва ёнилғи-энергетика ресурсларидан оқилона фойдаланиш масалаларини ҳал этиш услублари ҳамда бошқа бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Шунингдек, тоғ-кон иши, металлургия, ахборот-коммуникация технологиялари ва тизимлари, уларнинг амалий жиҳатлари, ахборот хавфсизлиги муаммолари каби муҳим илмий-амалий ҳамда таълим йўналишлари бўйича ҳам тегишли маълумотлар берилди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+