• 16 Июнь 2015

Инновацион усул афзаллиги

Қибрай туманидаги “Салар Нуриддинов Фахриддин” фермер хўжалигида хориж технологияси асосида етиштирилган полиз ва сабзавот ниҳоллари деҳқонлар орасида “иммунитетли кўчатлар” деган ном чиқарган. Сабаби, уларнинг ҳар бири етилиш жараёнида анъанавий касалликларга қарши ўзига хос усулда “эмланади”.

Хўжалик тасарруфидаги 6 гектарлик майдонда замонавий кўчатхона ташкил этилган. Кўчат етиштиришда кичик пенопластик туваклардан фойдаланилади. Уруғлик стерилизация ҳолатида махсус инкубацион тизимда ундирилади. Уларнинг илдиз тизими минераллар билан озиқлантирилади. Бундай ўсимликлар ҳар қандай тупроқ шароитига тез ва осон мослашиши ҳамда ҳосилдор бўлиши, энг муҳими, касалликларга чалинмаслиги тажрибаларда тасдиқланди.
Худди шундай инновацион изланишлар туфайли ўтган йили хўжалик 300 миллион сўмдан зиёд даромад олишга муваффақ бўлди.

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.