XS.UZ
Тадбиркорликни ривожлантириш, имкониятлардан тўла фойдаланиш халқимиз фаровонлигини янада юксалтиришга хизмат қилади Ихтисослаштирилган тиббий ёрдам сифати тубдан яхшиланади Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда Маҳалла — халқчил институт Ҳаракатлар стратегияси: жамоатчилик ва оавнинг иштироки Фуқаролар осойишталиги кафолатларини кучайтириш — замон талаби Муаммоларни ҳал этишнинг самарали омили Барқарорлик пойдевори Ёшлар гиёҳвандликка қарши «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат асносида Шарқнинг ҳақиқий гўзалликларини кашф этасиз» Мўъжизакор ўсимлик Китобга боғланган кўнгил Полвонларимиз муваффақияти Ўн минг йиллик битиклар Маҳаллий экспорт қилувчи ташкилотларни янада қўллаб-қувватлаш ва ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Кўп томонлама ҳамкорлик истиқболлари Истиқлол саодати ва шукрона Кичик бизнес салоҳияти рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришда яққол намоён бўлмоқда ЎзХДП қатъий позициясини белгилаб олди Тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш қамрови янада кенгаяди Ўзбекистонлик ишбилармонлар Швейцарияда Оқибати аянчли иллат Хусусий сектор ривожига сармоялар Молиявий саводхонлик нима? Яхши ниятлар, эзгу амаллар Фарҳодбек — жаҳон чемпиони Спортда мухлисларни қувонтирадиган натижалар бўлади Олдини олган афзал Ипак саноатининг довруғи қачон тикланади? Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника, адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги Давлат
  • 29 Апрель 2015

Эзгуликка ундовчи сабоқлар

Самарқанд вилоятидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида Хотира ва Қадрлаш куни муносабати билан “Тинчлик” дарслари ўтказилмоқда.

“Жасорат, бурч, матонат” шиори остида уюштирилаётган бундай машғулотлардан кўзланган асосий мақсад навқирон авлодга тинчликнинг қадр-қимматини, мустақиллик туфайли юзага келаётган улкан имкониятларнинг моҳиятини тушунтиришдан иборат. Ноанъанавий тарзда ўтказилаётган ушбу дарсларга Иккинчи жаҳон уруши ва меҳнат фронти фахрийлари таклиф этилмоқда. Улар коллежларда фарзандларимизнинг билим олишлари учун яратилган шароитлар, ўқувчи-ёшларнинг ютуқларига гувоҳ бўлиб, хотиралари билан ўртоқлашмоқдалар.
— Ёшим саксон иккида, — дейди Булунғур туманининг Сайилтепа маҳалласида истиқомат қилувчи Мусо Аҳмедов. — Болалигимиз уруш даврига, ундан кейинги оғир йилларга тўғри келди. Орадан етмиш йил ўтибдики, урушнинг асоратлари, машъум воқеалар хотирамиздан ўчгани йўқ. Шундай пайтларда болаларимизнинг тинч-осуда юртда камол топаётганини кўриб, қувонаман. Айниқса, биз, кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик ва эътибордан, ёшларимизнинг ҳурмат билан муносабатда бўлишаётганидан беҳад хурсандмиз.
— Бундай тадбирлар доирасида нуронийлар ҳамда ўқувчи-ёшларнинг Хотира майдонлари, музейларга саёҳатлари ҳам ташкил қилинмоқда, — дейди вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси мутахассиси Жамшид Отақулов. — Шунингдек, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ва ўқувчилар томонидан ўз ҳудудларида истиқомат қилаётган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва меҳнат фронти фахрийлари номига табрик хатлари ёзилмоқда. Уларнинг хонадонларига бориб, ҳолидан хабар олиниб, эсдалик совғалари топширилаяпти.


Акрам ҲАЙДАРОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган