XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 06 Ноябрь 2014

Фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси

иқтисодий юксалишга хизмат қилади

Кеча Тошкент шаҳрида “Табиий ва синтетик полимерлар асосидаги нанополимер тизимлар: синтези, структураси, хоссалари” мавзуига бағишланган халқаро анжуман ўз ишини бошлади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига қарашли Полимерлар кимёси ва физикаси илмий тадқиқот маркази ҳамда Юқори молекулали бирикмалар илмий кенгаши ҳамкорлигида ташкил этилган ушбу илмий анжуманда юртимиз ва хорижий давлатлардан ташриф буюрган кўплаб етук олимлар, соҳа мутахассислари қатнашмоқда.
Тадбирни ўтказиш учун Полимерлар кимёси ва физикаси  илмий тадқиқот маркази танлангани бежиз эмас, албатта. Чунки у соҳалараро фан ҳисобланувчи полимерлар ҳақидаги тадқиқотлар ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган муассасалардан бири ҳисобланади. Ўсимликларни ҳимоялашнинг кимёвий воситалари препаратив полимер шаклларини қўллашнинг экологик хавфсиз технологияларини яратиш бўйича фундаментал ва амалий ғоялар айнан ушбу марказда шакллантирилгани бунинг яққол далилидир.
Чиндан ҳам, табиий ва синтетик полимерлар ҳамда уларнинг аралашмалари асосида биологик фаол полимер тизимларини қўллаб, уруғларни экиш олдидан капсулалаш усули, шунингдек, пестицидларнинг экологик хавфсиз полимер шаклларини  ишлаб чиқиш технологиясига илк бор айнан шу даргоҳда асос солинган. Унинг илмий жамоаси томонидан яратилган импорт ўрнини босувчи кўплаб препарат ва дори воситалари эса аллақачон амалиётда кенг қўлланилмоқда.
Анжуман иштирокчилари шу каби муваффақиятлар билан яқиндан танишдилар. Уларда янги композицион материаллар яратиш, қайта ишлаш усулларини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, айниқса, бу жараёнда нанотехнологияларнинг самарали қўлланилаётгани катта қизиқиш уйғотди. Зеро, бугунги кунда ривожланган мамлакатларда олиб борилаётган изланишлар, асосан, нанотузилмали полимер тизимлари, уларнинг ўхшаш тузилмалар мавжудлигига боғлиқ ноёб хоссалари, наноэффектлар юз бериши негизида ётувчи механизмларнинг очилиши каби масалаларга йўналтирилган.
Икки кун давом этадиган анжуманда полимерлар нанокимёси, нанофизикаси ва нанотехнологияси соҳасидаги долзарб масалалар муҳокама қилиниб, маърузалар тингланмоқда. Шунингдек, “Фан, таълим ва ишлаб чиқаришнинг интеграциялашуви” мавзуида давра суҳбати ташкил этиш ҳамда унда ёш олимларнинг кўргазмали маърузаларига кенг ўрин бериш режалаштирилган.
Бундан кўзланган асосий мақсад полимерлар ҳақидаги нанофан соҳасидаги ютуқлар билан таништириш, саноат тармоқларининг илмий ишланмаларга бўлган эҳтиёжларини ўрганиш, полимерларни ишлаб чиқариш, қайта ишлаш ва қўллашга ихтисослаштирилган корхона ҳамда компаниялар билан ҳамкорликни янада кенгайтиришдан иборатдир. Зотан, фан ва ишлаб чиқаришнинг интеграцияси пировардида иқтисодиёт тармоқлари ривожининг жадаллашишига хизмат қилади.

Саид РАҲМОНОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.
Бахтиёр АКРАМОВ олган сурат.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган