Коллеж битирувчисининг орзуси ушалди
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 04 Июль 2014

Коллеж битирувчисининг орзуси ушалди

Чирчиқ шаҳар тиббиёт коллежи битирувчиси Чарос Тоштаеванинг орзуси ушаладиган бўлди.

Маълумки, таълим муассасаларининг билимли ва қобилиятли ўқувчиларни аниқлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантиришда ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган фан олимпиадаларининг ўрни беқиёс. Хусусан, яқинда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасидаги фан олимпиадасининг бу йилги республика босқичи ўтказилди. Унда 418 нафар йигит-қиз қатнашди. Уларнинг таълим даргоҳида эгаллаган билим ва кўникмалари 15 фан бўйича ёзма ишлар ҳамда тест синовлари орқали чиғириқдан ўтказилди.
Ушбу интеллектуал баҳсларда муваффақиятли қатнашган Чарос Тоштаева биология фани бўйича тенгдошларидан устун эканлигини исботлади. Танловнинг барча ғолиблари қатори  у ҳам ўзи истаган олий таълим муассасасига тест синови ва қўшимча имтиҳонларсиз кириш ҳуқуқига эга бўлди.
— Қувончимнинг чеки йўқ, — дейди у. — Чунки коллежни тамомлагач, тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасасида таҳсилни давом эттириш ва келажакда малакали шифокор бўлишни ният қилганман. Орзуим ушала бошлаганидан жуда хурсандман.

 

Ғайрат ШЕРАЛИЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Мазкур рукндаги бошқа мақолалар: « Имконият ва имтиёз Интилиш, билим, истиқбол »

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР