Виртуал таълим тизими жорий этилди
  • 26 Июнь 2014

Виртуал таълим тизими жорий этилди

Тошкент ахборот технологиялари университетининг Урганч филиалида виртуал таълим тизими жорий этилди.

Айни чоғда талабалар дастурлаш билан боғлиқ бўлган фанларни мустақил ўрганишлари учун интернетда реал вақт режимида ишлайдиган сайт ишга туширилди. Ёзги таътил бўлишига қарамай, бу ерда 993 нафар талаба виртуал, яъни масофадан туриб таълим бериш амалиётидан унумли фойдаланмоқда.

— Виртуал таълим тизимида талабалар фанларга аъзо бўладилар. Кейин шу фанларга оид маърузалар билан танишишади, тест топшириқларини ишлаб, билимларини синовдан ўтказади, — дейди филиал кафедраси мудири Ирода Ҳажиева. — Ушбу таълим тизимида чат ва форумлар мавжуд бўлиб, унинг ёрдамида талабалар мавзу бўйича саволларни фан ўқитувчисидан сўраши мумкин. Бундан кенг фойдаланиш учун талабалар ва профессор-ўқитувчилар етарли даражада компьютер жамланмалари билан таъминланган. Мазкур тизим “Moodlе wеb” дастури асосида яратилган бўлиб, у ҳозир жаҳондаги 293 та нуфузли университетда йўлга қўйилган. 

Ойбек РАҲИМОВ, 

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

 

 

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn