Ким қайси тўгаракни танлайди?
  • 10 Февраль 2018

Ким қайси тўгаракни танлайди?

Республикамизда 11 йиллик умумий мажбурий таълим жорий қилиниши муносабати билан бўшаб қолган Боғот енгил саноат касб-ҳунар коллежи биноси энди янада гавжум масканга айланади.

Чунки бу ерда хорижий тилларни ўрганиш, тикувчилик сирлари, ҳуқуқий маслаҳат, компьютер сабоқлари тўгаракларини ўзида жамлаган “Ёшлар маркази” фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, мазкур бинодан Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Боғот тумани кенгаши ходимлари учун ҳам хоналар ажратилди.

— Мен хорижий тилларни ўрганиш ва компьютер дастурларини яратишга қизиқаман, — дейди тумандаги иқтисодиёт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Тўлқин Жуманиёзов. — Шу боис дарсдан сўнг “Ёшлар маркази”даги тўгаракларга қатнашмоқчиман. 

Келгусида бу ерда театр студияси, психологик ёрдам маркази, “Ёш ижодкорлар”, “Ёш журналистлар”, “Робототехника” тўгараклари ҳам ташкил қилиниши режалаштирилган. 

О. ОДИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn