Видеоконференция ташкил этилди
  • 30 Май 2014

Видеоконференция ташкил этилди

Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи ўқувчилари хорижлик мутахассислардан тажриба ўрганиш имкониятига эга бўлдилар. Энг қизиғи, бунинг учун узоқ масофа босиш, ортиқча вақт ва катта маблағ сарфлашга ҳожат қолмади.

Яъни мазкур таълим муассасасида Хитойнинг “ZTE” компанияси мутахассислари ҳамда Жанубий Кореянинг Инҳа университети олимлари билан ҳамкорликда видеоконференция ташкил этилди. Тадбир телекоммуникация тармоғидаги сўнгги ютуқларга бағишланди.

— Анжуман давомида илғор инновацион технологиялар ва лойиҳалар бўйича хорижлик мутахассислар билан инглиз тилида мулоқотга киришдик, — дейди Навоий информатика ва электрон саноат касб-ҳунар коллежи битирувчиси Ботиржон Воҳидов. — Бу эса эгаллаган билимларимизни янада бойитишда қўл келди. Айни пайтда коллежимизда ёш авлоднинг ҳар томонлама етук инсонлар бўлиб камол топишлари учун яратилган қулай шарт-шароитлар чет элликларда катта таассурот қолдирди. 

Азамат  ЗАРИПОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn