«Яндекс»​ Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари​ни яратишга қизиқмоқда
«Яндекс»​ Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари​ни яратишга қизиқмоқда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги
  • 07 Декабрь 2017

«Яндекс»​ Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари​ни яратишга қизиқмоқда

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигида Россиянинг «Яндекс» компанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирлик Ахборот хизмати хабар бераётир. 

Учрашувда россиялик ахборот технологиялари экспертларига Ўзбекистонда соҳани ривожлантириш юзасидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, хусусан Mirzo Ulugbek Innovation Center​» инновация маркази фаолияти тўғрисида маълумотлар берилди.

Музокараларда асосий эътибор ёш дастурчиларни тайёрлаш йўналишида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласига қаратилди. 

Шунингдек, «Яндекс» компанияси вакиллари билан Ўзбекистонда географик ахборот тизимлари, жумладан муайян ҳудудга оид график-тасвир маълумотларини ўрганиш, тўплаш ва таҳлил қилиш тизимларини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. 

Маълумот учун, «Яндекс» — россиялик трансмиллий компания бўлиб, Интернет тармоғида шу номдаги қидирув тизими, интернет-порталларга эгалик қилади ҳамда бир неча давлатларда ИТ-хизматларни кўрсатади. Айниқса, Россия, Туркия, Белоруссия ва Қозоғистон ахборот технологиялари бозорида юқори ўринга эга.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn