Инҳа университети  профессори Ҳусниддин Олимов халқаро “Science Leader” мукофотини қўлга киритди
Инҳа университети  профессори Ҳусниддин Олимов халқаро “Science Leader” мукофотини қўлга киритди Инҳа университети
  • 01 Декабрь 2017

Инҳа университети  профессори Ҳусниддин Олимов халқаро “Science Leader” мукофотини қўлга киритди

 

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети профессори, Ўзбекистон Фанлар академияси Физика-техника институти ходими, физика-математика фанлари номзоди Ҳусниддин Олимов физика-техника соҳасидаги халқаро “Science Leader” мукофотини қўлга киритди. Бу ҳақда олий таълим муассасасининг веб-сайтида маълум қилинган.

 

Хабарда айтилишича, республикамиздаги соҳага оид муассаса ҳамда АҚШнинг “Clarivate Analytics” компанияси томонидан Тошкент шаҳрида “Web of Science Awards 2017” халқаро академик мукофотини тантанали топшириш маросими ўтказилган.

“Web of Science Awards 2017” халқаро мукофоти совриндорлари “Clarivate Analytics” халқаро компанияси томонидан мамлакатимиздаги олий таълим ва илмий муассасаларда фаолият юритаётган олимлар орасидан танлаб олинди. Уларнинг илмий ишлари “Web of Science” халқаро илмий-таҳлилий электрон маълумотлар базасидаги илмий нашрларда сўнгги 10 йил ичида чоп этилган мақолаларнинг сони ва уларга келтирилган ҳаволалар асосида баҳоланди.

“Web of Science Awards 2017”нинг асосий халқаро мукофоти турли фан соҳаларида фаолият юритаётган олти нафар ўзбекистонлик етакчи олимларга берилди.

“Science Leader” мукофотини қўлга киритган олимлар орасида Инҳа профессори Ҳусниддин Олимов ҳам бор.

“Web of Science” халқаро илмий-таҳлилий электрон маълумотлар базасидаги илмий нашрларда унинг 41 та илмий мақоласи чоп этилган. Мақолаларга 200 дан ортиқ ҳаволалар баён этилган.

Ғолиблар республикамизнинг соҳага оид ташкилоти ҳамда АҚШнинг “Clarivate Analytics” компанияси дипломи, сертификати, қимматбаҳо совғаси, Вазирлар Маҳкамасининг фахрий ёрлиғи, пул мукофоти билан тақдирланди.

Шунингдек, “Энг яхши аёл тадқиқотчи”, “Энг яхши ёш олим”, “Энг яхши илмий журнал”, “Энг яхши олий таълим муассасаси”, “Энг яхши илмий-тадқиқот муассасаси” номинациялари бўйича ғолиблар аниқланди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn