ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди
  • 24 Ноябрь 2017

ОТМларда сиртқи ҳамда кечки бўлимлар очилди

Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 ноябрь куни "Олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори қабул қилинди.

Қарор билан олий таълим муассасасида сиртқи (махсус сиртқи) таълимни ташкил этиш тартиби тўғрисида;

Олий таълим муассасасида кечки (сменали) таълимни ташкил этиш тўғрисидаги низомлар тасдиқланди.

Ҳужжат матни Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасига жойлаштирилган.

Тасдиқланган низомларга кўра сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълим олий таълим муассасаларида Президентнинг тегишли қарори билан тасдиқланган квоталар доирасида ташкил этилади.

Бундай таълим олиш муддатлари сиртқи шаклда – камида 5 йил, махсус сиртқи шаклда камида 3 йил, кечки (сменали) шаклда камида 4,5 йилни ташкил этади.

Низомларда сиртқи (махсус сиртқи) ва кечки (сменали) таълимда ўқитиш мустақил, шу жумладан масофадан туриб ўқитиш шаклида амалга оширилиши мумкинлиги белгиланмоқда

Мазкур низомлар соғлиқни сақлаш, таълим соҳаси ва ҳарбий олий таълим муассасаларига тадбиқ этилмайди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn