"ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди
  • 22 Ноябрь 2017

"ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди

"TETRASOFT GROUP" маъсулияти чекланган жамияти мутахассислари томонидан дорихоналарнинг дори воситалари билан ишлайдиган бўлимларида ҳисобот бериш, иш юритиш ва ҳисоботларни тўлиқ автоматлаштиришни таъминлаш учун мўлжалланган тизим яратилди.

Бу ҳақдаги ҳабар Ўзбекистон Республикаси интеллектуал мулк агентлиги расмий веб-сайтига жойлаштирилган.

Тизим етказиб берувчидан олинган ва қайтарилган товар ҳисоби, қайта баҳолаш, ҳисобдан чиқариш ва инвентаризация қилиш, қутилари очилиб, доналаб сотилган дорилар ҳисоби, муддати тугаган дориларни бошқа рангда ажратиб қўйиш, ҳар қандай давр учун омборда (баланс) ҳисоб-китоб ўтказиш, ҳар қандай давр учун товар айланиши (кирим, чиқим), чекнинг исталган муддати учун касса ҳисоботи (пул маблағлари, терминал) инкассасия; касса китоби, бир вақтнинг ўзида бир нечта мижозларга хизмат кўрсатиш, сотилган чекнинг бекор қилиниши (қайтариб олиш), касса ҳисоби кассирлар алмашинувида амалга оширилади, (кассанинг очилиш вақти, нақд пул суммаси, терминал), офис ҳужжатлари форматида (MS Word, MS Excel) чиқиш ҳужжатларини шакллантириш, муайян шаблонга мувофиқ ҳужжатларни автоматик шакллантириш, шунингдек мижоз илтимосига кўра савдо ускуналарини қўллаб-қувватлаш (штрих сканер...) каби функционал имкониятларга эга. 

Муаллифлар Тўлқин Аҳмаджонов, Жаҳонгир Зокиров ва Нодиржон Маҳмудовларга ушбу дастурлари учун ДГУ 04716 рақамли гувоҳнома берилди. 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn