Ислом  ҳуқуқи мактаби фаолият бошлади
  • 14 Ноябрь 2017

Ислом  ҳуқуқи мактаби фаолият бошлади

Давлатимиз раҳбари шу йилнинг 15 июнь куни пойтахтимизда “Ижтимоий барқарорликни таъминлаш, муқаддас динимизнинг софлигини асраш — давр талаби” мавзуида ўтказилган анжуманда муқаддас ислом динининг пок ғояларини ўрганиш жамиятимиздаги барқарорлик ва маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим шарти эканлигини таъкидлаган эди. Шу билан бирга, Президентимиз диний-маънавий меросимизни ўрганишга ихтисослаштирилган Самарқанддаги Имом Бухорий илмий марказида ҳадисшунослик, Имом Мотуридий маркази қошида Қуръон  илми, Фарғона вилоятидаги Марғиноний илмий марказида ислом ҳуқуқи мактаби, Бухоронинг Баҳоуддин Нақшбанд марказида тасаввуф, Қашқадарёнинг  Абу Муин Насафий марказида ақида илми мактабини ташкил этиш ҳақида гапирган эди.

Юртбошимизнинг ана шу таклифларига биноан Фарғона шаҳрида  Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан ислом ҳуқуқи мактаби ташкил этилди

Бу ерда вилоятдаги имом-хатиблар, имом ноибларига алломаларимизнинг асарлари, дин арконлари, фиқҳ илми чуқур ўргатилади. Қолаверса, алломаларимиз меросига қизиққан кишилар ҳам мактабда тўгарак тарзида йўлга қўйилган машғулотларда иштирок этиши мумкин.

Элёржон ЭҲСОНОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn