Эксперт: Ўзбекистон иқтисодиётига 1750 дан ортиқ тадқиқот лойиҳалари татбиқ қилинмоқда
  • 14 Ноябрь 2017

Эксперт: Ўзбекистон иқтисодиётига 1750 дан ортиқ тадқиқот лойиҳалари татбиқ қилинмоқда

Олимларнинг илмий-техник ҳамда инновацион ишланмалари амалиётга қай даражада татбиқ этилаётир?

— Давлат илмий-техник дастурлари доирасида 1750 дан ортиқ фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳалари мамлакатимиз иқтисодиётига татбиқ қилинмоқда, — дейди Ўзбекистон Республикаси Фан ва технологиялар агентлиги бош директори Маҳмуджон Болтабоев. — Жумладан, Навоий кон-металлургия комбинати базасида кўп функцияли энергия тежовчи қурилмалардан самарали фойдаланилаётир. Саноат қурилмаларининг электр тизимини равон ишга туширишни таъминловчи бу қурилмалар электр қуввати сарфини 18 фоизгача иқтисод қилиш имконини беради. Бундан ташқари, қишлоқ хўжалигида полимер материали — гидрогелдан фойдаланиш технологияси қўлланилаяпти. Бу материал суғоришда фойдаланиладиган сувни 15 — 20 фоиз тежайди. Наманган вилоятида ўтказилган дала синовлари шуни кўрсатмоқдаки, технология шарофати билан ўғит сарфи ҳам 25 фоизгача камайиб, пахта ҳосилдорлиги 35 фоиз ошади. Чорвачилик ва паррандачиликнинг озуқа базасини мустаҳкамлаш мақсадида маҳаллий шароитга мослаштирилган янги “Амарант” ўсимлигини экиш ва ундан кенг фойдаланиш таклиф этилди. Бу ўсимлик таркибида кўп миқдорда оқсил ҳамда протеин мавжуд. Андижон вилояти шароитида ғалладан бўшаган майдонларда ушбу ўсимлик экилганда ҳар гектаридан 2500 центнер силос олинган.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn