Таълим олиш ҳуқуқи: халқаро тажриба ва миллий амалиёт
  • 13 Ноябрь 2017

Таълим олиш ҳуқуқи: халқаро тажриба ва миллий амалиёт

Наманган шаҳрида “Инсон ҳуқуқлари соҳасида таълим олиш хуқуқи: халқаро стандартлар ва миллий амалиёт” мавзуида минтақавий давра суҳбати ўз ишини бошлади.

Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг  мамлакатимиздаги лойиҳалар Координатори томонидан ўтказилаётган тадбирда Фарғона водийси вилоятлари ҳуқуқ-тартибот идоралари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг жойлардаги Халқ қабулхоналари раҳбарлари, хотин-қизлар қўмиталари ҳамда касаба уюшма ташкилотлари раислари иштирок этмоқда.

Икки кун  давом этадиган тадбир кун тартибига прокуратура, адлия ва ички ишлар идоралари, хотин-қизлар  қўмитаси, ёшлар ташкилоти, жойлардаги Халқ қабулхоналари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакилларининг маърузалари ҳам киритилган.

Қудратулла НАЖМИДДИНОВ.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn