Болалар китоблари олис ҳудудларга қачон етиб боради? 
XS.UZ
Жиззахдан бир олам таассуротлар билан Наманганда харидорларга чек бермаётган сотувчилар аниқланди Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги автомобиль қатнови бўйича баённома кучга кирди Ўзбекистонда 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдори ошади Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин
  • 08 Ноябрь 2017

Болалар китоблари олис ҳудудларга қачон етиб боради? 

Айни шу савол Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Фанлар академияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Болалар адабиёти: муаммолар ва истиқбол” мавзуидаги илмий-амалий анжуманда муҳокама қилинди.

Таъкидланганидек, давлат ва хусусий нашриётларда ҳар йили болалар учун бир қатор шеърий, насрий асарлар чоп этилаяпти. Ўз-ўзидан аёнки, улар болалар дунёқарашини шаккллантириш, уларнинг турфа олам, табиат, санъат ҳақидаги билим ва тасаввурларини бойитишга хизмат қилаётир. Таассуфки, кам ададда чоп этилаётган айрим асарлар ёш китобхонларга етиб бормаяпти. Бугун нафақат болалар,  балки “Ота ва бола”, “Она ва бола” китобхонлигига ҳам эътиборни қаратиш муҳимдир.

Негаки, ота-она китобхон бўлса, фарзандлар ҳам китобга меҳр қўйиб камолга етади. Анжуманда эътироф этилганидек, жорий йил охирига қадар Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа уйидан ташқари “Ўзбекистон” нашриёт-матбаа уйида 150, Ғафур Ғулом номидаги нашриёт-матбаа уйида эса 100 турдаги болалар учун мўлжалланган адабиётлар чоп этилиши режалаштирилган. Айни пайтда ушбу адабиётларни энг чекка ҳудудларда яшовчи ўқувчиларга етиб боришини таъминлаш борасида ҳам муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, тадбирда педагогика йўналишидаги олий ўқув юртларида ҳам болалар адабиётини чуқурлаштирилган ҳолда ўқитиш масалаларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Тадбир сўнггида Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Чўлпон номидаги нашриёт-матбаа уйи томонидан чоп этилган “Ўзбек болалар адабиёти анталогияси” китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

Мавжуда ХОЛМАТОВА.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР