Доимо онлайн боғча
  • 27 Октябрь 2017

Доимо онлайн боғча

 

Бухоро шаҳридаги “Растишка Алан” нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари сони тўққиз ой ичида салкам икки баравар кўпайди. Бу болажонлар ва уларнинг ота-оналари учун ушбу масканда яратилган қулайликлар билан боғлиқ.

Муассасада онлайн тарзда ишловчи видеокузатув мосламаси ўрнатилган. Ота-оналар уй ёки ишхоналаридан туриб, фарзандларининг кун давомида қандай ишлар билан маш¬ғуллигини интернет орқали кўриб бориш имконига эгалар. Кичкинтойларни турли тўгаракларга жалб этиш, шифокор кўригидан ўтказиш, хорижий тилларни ўргатиш, уларни мактабга тайёрлаш — буларнинг барчаси тарбиячилар зиммасида.

Айни дамда вилоятда 196 нафар болани қамраб олган иккита ана шундай нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритмоқда.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn