Илм-фан фидойисига эҳтиром
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 21 Октябрь 2017

Илм-фан фидойисига эҳтиром

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шу йил 18 майдаги фармойиши билан мамлакатимизда академик Пўлат Ҳабибуллаев хотирасини абадийлаштиришга қаратилган қатор тадбирлар ташкил этилмоқда.

Ана шундай анжуманларнинг бири Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясида ўтказилди. Унда давлат ва фан арбоблари, академиклар, олимлар, олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалар қатнашди.

Тадбирда юртимизда илм-фан соҳасини ривожлантириш, илмий ишланмаларни иқтисодиётнинг реал секторига татбиқ қилиш, олимлар, фан арбоблари ҳаёти, илмий меросини ўрганиш ва кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди.

П. Ҳабибуллаев физика фани ривожига катта ҳисса қўшган эди. У акустик спектроскопия, физик ҳамда квант акустикаси, нанофизика ва юмшоқ муҳитлар физикаси, ночизиқли оптика ҳамда лазер термокимёси, суперион ўтказгичлар ва квант-ўлчамли тузилмалар физикаси, ядро физикаси ҳамда радиацион материалшунослик физикаси йўналишларида илмий мактаблар яратган.

Таниқли олим фаолияти давомида 500 дан ортиқ илмий мақолалар, 40 дан зиёд китоб ва монографиялар эълон қилди. Унинг бевосита илмий раҳбарлигида 200 нафардан кўпроқ фан номзодлари, 40 нафардан ортиқ фан докторлари етишиб чиқди. Улар бугунги кунда республикамизнинг фан соҳалари ҳамда турли ишлаб чиқариш корхоналарида фаолият юритмоқда.

— Устозимиз Ўзбекистон Фанлар академиясида Иссиқлик физикаси йўналишига тамал тошини қўйган эди, десак, айни ҳақиқат, — дейди ЎзФАнинг физика-математика ва техника фанлари бўйича вице-президенти, физика-математика фанлари доктори, профессор Сирожиддин Мирзаев. — Унинг раҳбарлигида илк бор радиактив изотоплар ишлаб чиқариш амалиётга жорий этилди. Натижада турли юқумли касалликларга ташхис қўйиш учун зарур бўладиган ноёб радионуклид дори технологияси яратилди ҳамда мамлакатимизда ана шундай маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди. Олим хотирасига бағишланган тадбирлар ҳамкасбларимизни унинг ҳаёти ва илмий фаолиятидан ибрат олишга ундайди, ёшларнинг илмга қизиқиши ҳамда меҳрини кучайтиради.

Тадбирда олимнинг ҳаёти ва илмий фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм намойиш қилинди.

Дилшод КАРИМОВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР