Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири
  • 20 Октябрь 2017

Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 октябрдаги ПФ-5211-сон фармонига мувофиқ, Агрепина Васильевна Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири лавозимига тайинланди.

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 30 сентябдаги “Мактабгача таълим тизими бошқарувини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига мувофиқ, мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, самарали давлат бошқаруви тизимини яратиш, мактабгача таълим муассасалари давлат ва нодавлат тармоғини кенгайтириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, мактабгача таълим муассасаларига болаларни қамраб олишни кескин ошириш, таълим-тарбия жараёнларига замонавий таълим дастурлари ва технологияларини татбиқ этиш орқали болаларни ҳар томонлама интеллектуал, маънавий-эстетик, жисмоний ривожлантириш ҳамда уларни мактабга тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ташкил этилган эди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn