Мураккаб жарроҳлик амалиёти
  • 13 Октябрь 2017

Мураккаб жарроҳлик амалиёти

 

Бухоро вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида юрак томирларини стендлаш орқали қон айланишини яхшилаш амалиёти ўзлаштирилди. Бунда хорижлик, жумладан, россиялик таниқли шифокорлар билан ҳамкорликнинг йўлга қўйилгани айни муддао бўлди.

Жумладан, яқинда мазкур мамлакатдан келган мутахассис Дмитрий Редкин бу ерда бухоролик ҳамкасблари билан биргаликда бир неча беморда ана шундай мураккаб жарроҳлик амалиётини ўтказди. Маҳорат сабоқлари жараёнида ўзаро тажриба алмашилди.

Тиббиёт маркази моддий-техника базасининг мустаҳкамлиги, хусусан, унинг замонавий ангиограф ускунаси билан жиҳозлангани Бухорода ҳам юрак-ишемик касалликларини муваффақиятли даволашни амалга ошириш имконини берди.

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ноёб жарроҳлик амалиётининг ўзлаштирилиши беморларга бир қатор қулайликлар яратмоқда. Улар шу пайтга қадар даволаниш учун мамлакатимиз пойтахти ёки хорижга боришга мажбур бўлишаётганди. Эндиликда эса бунга ҳожат йўқ. Чунончи, қисқа муддат ичида Бухорода юрак-ишемик хасталиги билан оғриган 200 нафардан зиёд беморлар соғайиб, ўз оиласи бағрига қайтдилар.

Истам ИБРОҲИМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn