Янги китоблар тақдимоти
  • 28 Сентябрь 2017

Янги китоблар тақдимоти

Пойтахтимиздаги “Китоб олами” маънавий-маърифий мажмуасида 100 номдаги янги китоблар тақдимоти бўлиб ўтди. “Ilmiy-texnika axboroti-press nashriyoti” томонидан чоп этилган ушбу адабиётларнинг барчаси жисмоний тарбия ва спорт соҳасига бағишланган.

Тадбирда айтиб ўтилганидек, нашриёт спортнинг шахмат, теннис, футбол, дзюдо, оғир атлетика сингари турларига оид китоблар билан бир қаторда, “Диққат: допинг”, “Спорт менежменти” каби китобхонлар учун том маънода янгилик саналган асарларни ҳам чоп қилди.

— Спортчиларнинг натижа кўрсатишида менежмент фаолиятининг аҳамияти катта, — дейди профессор Зиёвиддин ўуломов. — Шу сабабли мамлакатимизда ушбу йўналишни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Соҳанинг етакчи мутахассислари билан ҳаммуаллифликда “Спорт менежменти” китобини нашр этиб, юртимиз спорти равнақига, оз бўлса-да, ҳиссамизни қўшганимиздан мамнунмиз. 

Мазкур китоблар мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг назарий асосларини янада мустаҳкамлаши, шубҳасиз.

Азизбек РАМАЗОНОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn