Илму фан ва зиё маскани
  • 20 Сентябрь 2017

Илму фан ва зиё маскани

Самарқандда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда илм-фан, олий таълим тизимининг шаклланиши ва тараққиётида Самарқанд давлат университетининг тутган ўрни” мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказилди.

Унда мамлакатимиз олий таълим муассасалари, илмий-тадқиқот институтлари профессор-ўқитувчилари билан бирга, Россия, АҚШ, Австралия, Италия ҳамда бошқа давлатлардан таниқли олимлар қатнашди.

Айтиш жоизки, Самарқанд давлат университети қарийб бир асрлик тарихга эга. Бу ерда халқ хўжалигининг турли соҳалари учун малакали кадрлар тайёрланади. Йигирмага яқин илмий мактаблар шаклланган. Илмий лабораториялар, ботаника боғи, оранжерея, ноёб илмий экспонатларга эга 4 та музей фаолият кўрсатаяпти. Қолаверса, даргоҳда талаба-ёшларнинг нафақат пухта билим эгаллаши, балки илмий изланишлар олиб боришлари учун ҳам қулай шарт-шароитлар мавжуд.

Анжуманда бир қатор масалалар муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn