Илм-фан ривожи — тараққиётнинг муҳим омили
XS.UZ
Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз
  • 08 Сентябрь 2017

Илм-фан ривожи — тараққиётнинг муҳим омили

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институтида 7 сентябрь куни “Табиий бирикмалар кимёси, биологияси ва технологияси” мавзуида XII халқаро симпозиум бошланди.

Академик Собир Юнусов номидаги Ўсимлик моддалари кимёси институтининг 60 йиллик юбилейига бағишлаб ташкил этилган ушбу анжуманда манфаатдор вазирлик ва идоралар, таълим муассасалари вакиллари, Ўзбекистон, Россия, Хитой, Туркия, Қозоғистон, Покистон каби 10 дан ортиқ мамлакатдан илмий ва илмий-ишлаб чиқариш -марказларининг етакчи олим ва мутахассислари иштирок этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўсимлик моддалари кимёси институти жамоасига йўллаган табригини Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. Арипов ўқиб эшиттирди.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси вице-президенти И. Абдураҳмонов, Ўсимлик моддалари кимёси институти директори Ш. Саъдуллаев, Россия Фанлар академияси академиги М. Юнусов, Қозоғистон Республикаси Миллий Фанлар академияси академиги С. Адекенов ва бошқалар мазкур анъанавий форум илм-фан соҳасини барқарор ривожлантириш, илмий ишланмаларни яратиш ва иқтисодиётнинг реал секторига жорий этишда алоҳида аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Мамлакатимизда илм-фаннинг бошқа йўналишлари қатори ўсимлик моддалари кимёси, биологияси ва технологияси соҳасида ҳам ўзига хос илмий мактаб шаклланган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти Марказий Осиёдаги табиий бирикмалар кимёсини ўрганиш, улардан дори воситалари ва қишлоқ хўжалиги ўсимликлари учун кимёвий препаратлар -яратиш, соҳада фундаментал ва амалий изланишлар олиб боришга ихтисослаштирилган энг йирик илмий-тадқиқот маркази ҳисобланади.

Институт жамоасининг кўп йиллик изланишлари туфайли мамлакатимиз ўсимлик дунёсида тиббиётда қўллаш мумкин бўлган, алкалоидлар, терпеноидлар ва фенол бирикмаларини сақловчи 600 га яқин, эфир мойлари сақловчи 250 га яқин ўсимлик тури аниқланган. Тадқиқотлар натижасида 3 мингга яқин бирикма ажратиб олинган, 10 мингдан ортиқ янги бирикма синтез қилинган. 2 мингдан ортиқ бирикманинг фармаколо-гияси ва токсикологияси ўрганилган, 60 дори воситаси синовдан ўтказилиб, улардан 35 таси тиббиётга татбиқ этилган.

Мустақиллик йилларида 500 дан ортиқ ўсимлик тури ўрганилиб, улардан 1 минг 200 дан зиёд модда ажратиб олинган. 246 янги алкалоид, 12 проантоцианидин, 70 дан ортиқ флавоноид, 20 га яқин кумарин, 27 дитерпен ва тритерпен гликозидлар, 15 фитоэкдистероидлар, 4 иридоидлар тузилиши исботланган. 5 мингдан ортиқ гетероциклик бирикмалар синтез қилиниб, уларнинг фаоллиги ўрганилган. Гетероциклик бирикмаларнинг модификацияси имкониятларини кенгайтирувчи ассиметрик марказлар яратиш услублари ишлаб чиқилди.

Бунинг натижасида 110 дан ортиқ ишланмага патент олинган ва уларнинг 41 таси амалиётда қўлланилмоқда. Ҳозирги кунда институт қошидаги тажриба-ишлаб чиқариш корхонасида 20 дан ортиқ дори воситаси субстанциялари ишлаб чиқарилмоқда, йилига 100 тонна ўсимлик хом ашёси қайта ишланмоқда.

Илмий изланишлар самарасида фенасал, галантамин гидробромид, медамин, -альбендазол, цитизин, кукумазим препаратлари ва ИФА тест-системаларининг айрим турлари бўйича импорт ўрни тўлиқ қопланди. Институт олимлари томонидан яратилган аллапинин дори воситаси Россия Федерациясига экспорт қилинмоқда. Ушбу дорини ишлаб чиққан муаллифлар гуруҳи 2007 йилда Ўзбекистон Республикасининг фан ва техника соҳасида биринчи даражали давлат мукофотига сазовор бўлган.

2016 йилда ўтказилган IX Инновацион ғоялар, технологиялар ва лойиҳалар республика ярмаркасида Халқаро интеллектуал мулк ташкилотининг “Энг яхши ихтиро ҳамда унинг коммерциализияси учун” олтин медали “Антиаритмик фаолликка эга воситани олиш усули” патенти учун Ўсимлик моддалари кимёси институтига топширилди.

— Ўзбекистоннинг ўсимлик дунёси даволаш хусусиятига эга ўсимлик турларига жуда бой, — дейди Хитой Фанлар академияси Синьцзян физика ва кимё техника институти директори ўринбосари, профессор Ҳожиакбар Айса. — Мамлакатингизда ушбу имкониятдан самарали фойдаланиш, аҳолини арзон ва сифатли дори воситалари билан -таъминлаш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда. Ўсимлик моддалари кимёси институти биологик фаол табиий ва синтетик бирикмаларни ўрганиш ҳамда улардан дори воситалари ва кимёвий препаратлар ишлаб чиқишда дунёда етакчи ўринда туради. Мазкур халқаро симпозиум олимлар учун ўзаро тажриба алмашиш, янги тадқиқотларни намойиш қилиш ва илм-фан олдига қўйилган долзарб йўналишларни муҳокама этишда қулай имконият бўлди.

— 1993 йилда Туркиянинг Анадолу университети қошидаги Шифобахш ва хушбўй ўсимликлар ҳамда дорилар маркази билан ЎзРФА Ўсимлик моддалари кимёси институти ўртасида илмий ҳамкорлик, мутахассислар алмашиш ва табиий бирикмалар кимёси бўйича симпозиумлар ташкил этиш мақсадида меморандум имзоланган, — дейди Яқин Шарқ университетининг фармацевтика факультети департамент директори, профессор Ҳусну Жан Башер (Туркия). — Ушбу келишувга мувофиқ, халқаро симпозиум 1994 йилдан буён ҳар икки йилда бир маротаба Ўзбекистон ва Туркияда, 2011 йилдан бошлаб Хитойда ҳам ўтказиб келинмоқда. Мамлакатингизда нуфузли анжуманга юксак савияда тайёргарлик кўрилган. Жорий йилда анжуман учун дунёнинг кўплаб давлатлари олимларининг 50 дан ортиқ маърузаси танлаб олинган. Бу фундаментал илмий тадқиқотларни ривожлантириш, жаҳон бозорида рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун шарт-шароит яратиш, инновацион фикрлаш қобилиятига эга янги авлод -кадрларни тайёрлашда муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йилги симпозиум табиий бирикмалар ва уларнинг ҳосилалари кимёси, биологияси ва технологияси, табиий асосга эга дори воситаларини яратиш каби йўналишларда ўтказилмоқда. Анжуманда табиий бирикмаларни ўрганиш борасида эришилган ютуқлар ва соҳа истиқболлари, экоҳудудда илм-фан, технологиялар ва инновацияларни ривожлантириш, Марказий Осиё доривор ўсимликларидан дитерпеноид бирикмаларнинг изоляцияси ва биологик фаоллиги, Кипр хушбўй ўсимликлари ва эфир мойлари, ўсимлик маҳсулотларини рўйхатдан ўтказиш, анъанавий Хитой дори-дармонларидан тайёрланган биоактив табиий бирикмалар, нагилактон Bнинг атеросклерозга таъсири каби мавзулар муҳокама қилинди.

Симпозиум доирасида “Қуйи молекуляр биорегуляторлар”, “Дори воситалари ва биологик фаол қўшимчалар” ва “Табиий бирикмалар кимёси” мавзуидаги шуъба мажлисларида олимларнинг маърузалари тингланади ҳамда стендлар намойиш этилади. Халқаро симпозиум якунида ёш мутахассисларни тайёрлаш усуллари ва илмий-амалий ечимларининг ривожланиш йўллари белгиланади.

Анжуманнинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат -маслаҳатчиси А. Юнусхўжаев иштирок этди.

Матназар ЭЛМУРОДОВ,

ЎзА мухбири.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР