«Ўз билимим билан ўқишга кирдим»
XS.UZ
Даъвогарлар минг нафар, совринлар эса чекланган Январь — октябрь ойларида 141 минг 682 нафар қишлоқ жойларда яшовчи фуқаро иш билан таъминланди Шўрчида йилига 3 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарилади Марказий Осиёдаги энг қадимий ёзув Қорақалпоғистондан топилган Австрия банки ўзбекистонлик ёш тадбиркорларга имтиёзли кредитлар тақдим этади Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади “Амалиёт эътирофи — 2017” ёш журналист кадрлар рағбатлантирилди Тошкентга АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси аъзоси Трент Келли бошчилигидаги делегация келади  Тошкентда Марказий Осиё давлатларининг сув бўйича ҳамкорлигига бағишланган халқаро конференция ўтказилади Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди
  • 16 Август 2017

«Ўз билимим билан ўқишга кирдим»

Мамлакатимиз олий ўқув юртларида бўлиб ўтган қабул имтиҳонлари натижалари 15 август куни эълон қилинди.

Нурали Ҳабибакиев — Тошкент вилоятининг Янгийўл туманидан. 2015 йилда ҳудуддаги коллежни тамомлаб, ҳужжатларини Тошкент ахборот технологиялари университетига топширди. Етарлича билимга эга бўлмагани панд берди, киролмади. Шу сабаб ўз устида жиддий ишлашга қатъий аҳд қилди. Математика, физика фанларидан қўшимча машғулотларга қатнади. Бироқ ўтган йили ҳам йигитчага омад кулиб боқмаса-да, кўнглини чўктирмади. Билимларини бойитишда давом этди. “Сабр таги — сариқ олтин” деганлари бежиз эмас экан: учинчи йил деганда Нурали Тошкент ахборот технологиялари -университетининг телекоммуникация технологиялари факультетига давлат гранти асосида ўқишга кирди.

— Очиғи, қувончимнинг чеки йўқ. Астойдил тайёрланган бўлсам-да, қандайдир ҳадик, иккиланишда эдим, — дейди Нурали биз билан суҳбатда. — Мана, яхши таълим олганларнинг барчаси ўқишга кирди. Тест имтиҳонларининг адолатли, холис ўтказилганлиги ҳақиқий билим эгаларига олий ўқув юртлари эшикларини очди. Бундан биз, ёшлар жудаям хурсандмиз.

Айтиш жоизки, жорий йилда мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларида тест синовларини юқори савияда, уюшқоқлик билан ўтказиш учун кенг имконият ва қулайликлар яратиб берилди. Бунда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 5 майдаги “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш тўғрисида”ги қарори муҳим аҳамият касб этди.

Тошкент ахборот технологиялари университети қабул комиссияси масъул котиби Дилмурод Давронбековнинг айтишича, бу йил мазкур олий ўқув юртида ҳужжат топшириш жараёнида ёшларнинг биометрик паспорт маълумотлари ва бармоқ излари сканер текшируви асосида абитуриентларнинг маълумотлар базаси яратилди. Бу тестга кириш жараёнидаги турли қаллобликларнинг олдини олиш, ҳаққонийлик ва холисликни таъминлашга хизмат қилди. Яна бир жиҳат — бу йил ўқув биносига кираверишда абитуриентларнинг турли “ихтиролари” — шпаргалкалар, қўлбола қўлланмалар олиб кирилишига йўл қўйилмади. 

...Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ҳам тест имтиҳонларини шаффоф, ҳалол, ишончли ўтказиш учун зарур чора-тадбирлар кўрилди. Қабул жараёнида замонавий технологиялардан фойдаланилди. Жумладан, ҳужжатларни онлайн режимида, масофадан туриб топширишга имконият яратилди. Абитуриентларнинг синовга киришида бармоқ излари, юз тасвири орқали шахсни аниқлаш технологияларидан фойдаланилди. Бу кимнингдир ўрнига киришнинг олдини олди. Университет ҳудудидаги аудиторияларга видеокузатув воситалари ўрнатилди. 

Биз тест натижалари эълон қилинган ҳудуддамиз. Бу ер ёшлар, уларнинг ота-оналари, яқинлари билан гавжум. 

— Фарзандим Абдулазиз мазкур олий ўқув юртининг талабаси бўлганидан барчамиз хурсандмиз, — дейди пойтахтимизнинг Чилонзор туманида яшовчи Наима Зайниддинова. — У университетга ўз билими билан кирди. Ўғлимнинг келажакда юртимиз ривожига муносиб ҳисса қўшадиган мутахассис бўлиб етишишига ишонаман.

Маълумот ўрнида айтамизки, тест жавобларини олий ўқув юртига келмасдан ҳам билиш мумкин. Хусусан, абитуриентлар натижалар билан “SMS”  ва “Click” хизмати, шунингдек, Давлат тест марказининг www.dtm.uz сайти орқали ҳам танишсалар бўлади.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР