XS.UZ
Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи Ўзбекистон Президентининг Америка Қўшма Штатларига ташрифига доир Ўзбекистон — БМТ: барқарорлик, тараққиёт ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорлик Нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Ўзбекистон элчиси Бельгияликлар Қиролига ишонч ёрлиқларини топширди Ўзбекистон – Қозоғистон бизнес-форуми Ҳуқуқий ахборот ўз вақтида, муфассал ва очиқ етказилади Бошқарувнинг илғор усуллари жорий этилади Пойтахтимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим тадбир Атроф-муҳит мусаффолиги барчамиздан юксак масъулият талаб этади Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактабни ташкил этиш тўғрисида Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатини ва «астрономия ва аэронавтика» боғини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифига доир Спорт — тинчлик ва ҳамкорлик таянчи
  • 15 Август 2017

Мактаб ярмаркалари

ота-оналар ва ўқувчилар учун қулайлик яратмоқда

Шу кунларда ота-оналар мактабга қатнайдиган фарзандига форма, ўқув қуроллари олиш, уларни янги ўқув йилига ҳар жиҳатдан тайёрлаш жараёни билан банд. Таҳририятимизга бўлаётган кўп сонли қўнғироқларда ҳам аксарият газетхонларимиз: “Янги ўқув йили учун савдо-сотиқ ишларини мактаб ярмаркасидан қилган яхшими ёки бозордан? Агар ярмаркадан оладиган бўлсак, маҳсулотлар арзонга тушадими? Уларнинг сифати қай даражада бўлади?” сингари долзарб саволлар билан мурожаат қилишаяпти. 

Ана шундай саволларга тегишли мутасаддилардан жавоб олдик.

— Ҳам арзон, ҳам сифатли ўқув қуроллари, мактаб формаларини, албатта, махсус ярмаркалардан харид қилган маъқул, — дейди Халқ таълими вазирлиги Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Дилшод Кенжаев. — Мамлакатимизда анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мактаб ярмаркалари бу йил ҳам 10 августдан 10 сентябргача давом этади. Республикамиздаги 1325 та мактаб ярмаркасида ўқувчилар учун 26 турдаги ўқув қуроллари, дарсликлар, мактаб формаси, кийим-кечаклар ва пойабзаллар сотуви ташкил этилмоқда. Ярмаркалар умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, аҳоли гавжум бозорлар, йирик савдо мажмуаларида фаолият юритади. 

Айтиш жоизки, ярмаркалар фаолиятини уюшқоқлик билан мувофиқлаштириш мақсадида маҳаллий ҳокимликларда мутасадди ташкилотлар вакилларидан иборат ишчи гуруҳлари тузилган. Савдога чиқарилаётган асосий турдаги маҳсулотларни Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти, “Ўзбек-чармпойабзали” уюшмаси, “Шарқ” нашриёт-матбаа акциядорлик компанияси ва бошқа ташкилотлар етказиб бераётир. Буларнинг барчаси, албатта, аҳолига қулайлик яратиш, фарзандларимизнинг янги ўқув йилига муносиб тайёргарлик кўришига кўмаклашишдан иборат.

Нарх-навонинг сунъий равишда ошиб кетишига йўл қўймаслик, уларда барча турдаги тўлов терминалларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ва Давлат солиқ қўмитаси доимий назоратни йўлга қўйган.

...Пойтахтимизнинг Олмазор туманида жойлашган 243-умумтаълим мактаби энг намунали таълим масканларидан бири саналади. 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб бу ерда таҳсил олаётган ўқувчилар 1400 нафардан ошади. Шу кунларда мазкур таълим маскани қошида ташкил этилган мактаб ярмаркаси харидорлар билан гавжум.

— Ярмарка имкониятидан нафақат бизнинг ўқувчиларимиз, балки яқин ҳудудда яшовчи йигит-қизлар ҳам фойдаланишаяпти, — дейди мазкур мактаб директори Гавҳар Зуҳурова. — Бу ердан ўқув қуролларининг барча турини топиш мумкин. Муҳими, маҳсулотлар сифати ҳамда нархи аҳолига манзур бўлаётир.

— Қизим Моҳинахон шу мактабнинг биринчи синфига қадам қўяди, — дейди Холида Жўраева. — Фарзандларимизга барча дарслик ва ўқув қуролларидан иборат “Президент совғаси” берилишини эшитиб, жуда қувондик. Шу боис мактаб ярмаркасидан фақат форма олдик. Нархи 75 минг сўм экан. Бозордан шу кийимни суриштирган эдик, юз минг сўмдан зиёдлигини айтишди. Мактаб ярмаркасини танлаб хато қилмабмиз. Яратилган қулайликлардан жуда миннатдормиз.

Биз мактаб ярмаркаларида иштирок этаётган мутасадди ташкилотлар, ишлаб чиқариш вакиллари билан улар фаолияти, жорий этилган янгиликлар, ярмаркага тақдим қилинадиган маҳсулотлар хусусида суҳбатлашдик.

 

Камола ҒУЛОМОВА, “Sharq liboslari” дизайн-маркази директори:

— Бу йилги мактаб ярмаркасида “Ўзбекенгилсаноат” акциядорлик жамияти таркибидаги 20 дан зиёд корхоналар бежирим, сифатли ва ҳамёнбоп мактаб формалари билан иштирок этмоқда. Биласиз, ўқувчилар учун формаларни яратиш — ғоятда масъулиятли вазифа. Шу сабабдан бу жараёнда маҳоратли дизайнерлар, модельерлар, либослар технологи билан бирга, шифокорлар, ота-оналарнинг фикрларига ҳам таянилмоқда. Қолаверса, асосан, табиий матолардан фойдаланишга, моделларнинг ихчам ва қулай бўлиши, иқлим ҳамда гигиеник талабларга мослигига жиддий эътибор қаратилаяпти. Энди “Made in Uzbekistan” бренди остидаги маҳсулотларимиз хорижники билан бемалол рақобатлаша олади. Нархи эса анча арзон. Шу боис аҳолига маъқул келиб, ўз корхоналаримиз маҳсулотларини кўпроқ танлашмоқда. 

 

Камола АЪЛАМОВА, “Шарқ зиёкори” МЧЖ бош мутахассиси: 

— Ўқувчининг сифатли билим олишида айнан ўқув қуроллари ва дарсликлар муҳим ўринга эга. Масалан, “Кундалик дафтар” ёки ёзув ва машқ дафтарлари сифатсиз, ўта жимжимадор қилиб ишланган бўлса, бу ўқувчини чалғитиши мумкин. Эътиборлиси, мактаб ярмаркаларида ана шундай унсурлардан холи, миллий қадриятларимиз ҳамда санитария-гигиена талабларига тўла жавоб берадиган, бир хил стандартга эга, ўзимизда ишлаб чиқарилган дафтарлар сотилаяпти. Улар ўқувчининг кўзини толиқтирмайди. Ҳошиялари кўринарли, саҳифалар юзаси текис, ёзишга қулай.

Биласиз, “Шарқ” нашриётида дарсликларни сифатли чоп этишга ҳам алоҳида эътибор ва масъулият билан ёндашилади. Айни дамда 9-синфдан кейинги таълим учун ҳам дарсликлар яратиш ишлари қизғин давом этаётир. Китоблардаги матнлар кўзни толиқ-тирмайдиган катталикда берилиб, дарсликнинг сифат ҳамда мазмун жиҳатидан юқори савияда бўлиши таъминланмоқда.

Ўйлаймизки, ушбу маҳсулотлар ота-оналарга, фарзандларимизга манзур бўлиб, миллионлаб хонадонларга зиё олиб киради.

 

Шуҳрат АЛИЕВ, “Ўзбекчармпойабзали” уюшмаси бош мутахассиси:

— 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларида тўққизинчи синфдан кейинги таълим тикланмоқда. Бу бизнинг уюшма олдидаги масъулиятни янада оширди. Сабаби, шу пайтгача ярмаркаларда болалар учун сифатли оёқ кийимлар етказиб берилган бўлса, айни пайтда ўсмир ўғил-қизларимиз учун ҳам замонавий пойабзаллар ишлаб чиқараяпмиз. Бундан ташқари, ҳудудларга қулай ва чидамли портфеллар етказиб беришни режалаштирганмиз. Айни пайтда улар пешма-пеш жойларга жўнатилмоқда.

Маҳсулотлар юртимизда юқори андозалар асосида маҳаллий тадбиркорлар томонидан тайёрланган. Пойабзалларимиз сифати, пишиқлиги, қулайлиги билан хорижникидан қолишмайди. Бугунги харидорнинг диди, маҳсулотга талабчанлиги бундан 25 — 30 йил аввалгисидан тубдан фарқ қилади. Илгари фарзандига пойабзал танлайдиган ота-оналар: “Шунисиям бўлаверади, болам, оёғингни сиқмаса, иссиқ-совуқдан асраса бўлди-да”, дея ҳафсаласизлик билан маҳсулот танлаган бўлса, бугун ўғли ёки қизига оёқ кийим олаётганда унинг хом ашёси, сифати, дизайни, белгиланган стандартларга тўғри келиши, саломатликка таъсири қандай, қўйингки, ҳамма жиҳатини суриштиради. Етти ўлчаб, бир кесгандан кейингина харид қилади. Бу яхши, албатта. Ўз навбатида, мана шундай талабчанлик ишлаб чиқарувчилар зиммасидаги масъулиятни ҳам ошираётир.

 

«Халқ сўзи» мухбири

О. ФАЙЗИЕВ тайёрлади.

Ҳ. ПАЙДОЕВ олган суратлар.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган