XS.UZ
Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари
  • 12 Август 2017

Таълим тизимидаги туб ислоҳотлар

малакали мутахассислар тайёрлашда муҳим аҳамиятга эга 

Маърифатли, маънавиятли инсон — жамият кўрки. 

Ўқимишли кишилар бошқалар учун ҳар доим ибрат намунаси бўлиб келган. Зиёли, етук маънавият соҳиби сифатида камол топиш эса жамиятда таълим ва тарбияга қаратилаётган муносабат билан чамбарчас боғлиқ. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда ушбу соҳага алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тизимда рўй берган улкан ўзгаришлар нафақат ўзимизда, балки халқаро миқёсда ҳам тан олиниб, эътироф этилди. Аммо очиғи, соҳада ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар кўп.

Шу маънода, Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 20 апрелда имзоланган “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори соҳани тубдан такомиллаштириш, пировардида  ёшларимизнинг энг замонавий шарт-шароитларга эга таълим даргоҳларида сабоқ олиб, юрт равнақига муносиб ҳисса қўшадиган салоҳиятли мутахассислар бўлиб етишишини таъминлашга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, олий таълим соҳасида мутахассислар тайёрлаш, шунингдек, педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янгиланган давлат олий таълим стандартлари ва ўқув дастурлари жорий қилинди. Бироқ давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган Ишчи гуруҳ томонидан олий таълим тизимидаги ҳолатни ўрганиш натижаларига кўра, бир қатор муассасаларда ҳали ҳам илмий-педагогик салоҳиятнинг пастлиги, таълим жараёнларини ахборот-услубий ва ўқув адабиётлари билан таъминлаш замон талабларига жавоб бермаслиги, уларнинг моддий-техника базасини тизимли янгилашга эҳтиёж мавжудлиги кўзга ташланди. Қолаверса, уларда чет давлатлардаги етакчи илмий-таълим муассасалари билан яқин ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, ўқув жараёнига илғор хорижий тажрибаларни жорий этиш, айниқса, истиқболли педагог ва илмий кадрларни ривожланган мамлакатларнинг етакчи илмий-таълим муассасаларида стажировкадан ўтказиш ва малакасини ошириш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаяпти. Бинобарин, мазкур ҳужжат ана шу камчиликларни бартараф этишда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Қарорга мувофиқ, ҳар бир олий таълим муассасаси томонидан хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқалари яқиндан йўлга қўйилади. Чунончи, мазкур ҳужжат асосида институтимизнинг 88 нафар ўқитувчиси чет давлатда малака оширади. Ўқув жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган энг замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув-методик материаллар кенг жорий этилиб, хорижлик ўқитувчилар ва олимлар ўқув жараёнига жалб қилинади.

Қолаверса, олий маълумотли кадрларни тайёрлашнинг мақсадли мезонларини шакллантириш, олий таълим муассасаларидаги ихтисослик йўналишлари ва мутахассисликларни ҳудудлар ҳамда соҳалар бўйича жорий этилаётган дастурларнинг талаб ва эҳтиёжлари, иқтисодиёт тармоқлари ҳамда ҳудудларни комплекс тараққий топтириш истиқболларини инобатга олган ҳолда оптималлаштириш, муассасаларни илғор ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, хусусан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ҳамда таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш назарда тутилган.

Ҳужжатда белгилаб берилган вазифаларнинг самарали ечимини тўлиқ таъминлаш мақсадида 2017 — 2021 йилларда Олий таълим тизимини комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди. Унга кўра, кейинги беш йилда 48 та олий таълим муассасасида жами 180 та ўқув, илмий-лаборатория биноси, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмалари объектларида қурилиш, реконструкция ҳамда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилади. Ўз навбатида, 53 та олий таълим муассасасининг 400 та ўқув-лабораторияси босқичма-босқич энг замонавий ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозланади, 7 та олий таълим муассасасида барча олий таълим масканлари ўзаро ҳамкорликда фойдаланадиган илмий лабораториялар ташкил этилади. Масалан, институтимизда 10 номдаги ўқув-лаборатория комплексини ҳамда замонавий ахборот технологиялари билан таъминлаш даражасини замон талаблари билан уйғунлаштириш учун 5 номдаги 1190 та техник жиҳоз ўрнатиш режалаштирилган.

Айнан мазкур қарор асосида институтимизда кейинги 5 йил ичида 5 та янги бакалавр таълим йўналиши, 6 та магистратура мутахассислигининг очилиши талабалар қамрови янада кенгайишига олиб келади. Шу билан бирга, мамлакатимизда енгил саноатни ривожлантириш тенденциялари инобатга олинган ҳолда, соҳаларни етук малакали мутахассислар билан таъминлаш мақсадида 2017 — 2021 йилларда 133 нафар ўқитувчининг қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқишлари ташкил этилади, 128 нафари ўқув-илмий тайёрлашга жалб қилинади, бунда асосий эътибор PhD ҳамда DSга ўқитишга қаратилади.

Президентимизнинг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори, қисқача айтганда, барча ҳудуд ва тармоқларни стратегик жиҳатдан комплекс ривожлантириш масалаларини ҳал қилиш борасида олий таълим тизими иштирокини кенгайтириш йўлидаги ўта муҳим босқичдир. Шу боис ушбу ҳужжат ҳаммамизни ташаббусга, шижоат кўрсатиб ишлашга ундайди.

Салоҳиддин ЮНУСОВ,

Тошкент тўқимачилик ва енгил

саноат институти ректори,

техника фанлари номзоди, доцент.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган